Асосий мавзулар
2 january 2026

ИИВ академиясида қонунбузарликлар

Ўзини Ички ишлар вазирлиги академиясининг 2-курс курсантлари деб таништирган манбалар Элтуз таҳририятига мурожаат қилиб, таълим муассасасида қатор жиддий қонунбузарликлар мавжудлигини билдирди.

Мурожаатда айтилишича, Ички ишлар вазирлиги академиясида таълим сифати эмас, пора олиш ва таниш-билиш орқали масалаларни ҳал қилиш ҳолатлари устувор бўлиб қолган. 

Манбаларга кўра, академияга ишга кириш учун ўртача 3000 АҚШ доллари талаб этилади, таниш-билиш бўлмаган ҳолларда эса бу деярли имконсиз.

Шунингдек, мурожаатда академия раҳбари – Рустам Абдуғаниевич Ҳатамов фаолиятига оид оғир айбловлар илгари сурилган. Курсантлар таъкидлашича, лавозим ёки ишда енгилликларга эришиш учун айрим аёллардан ноқонуний тарзда фойдаланиш ҳолатлари мавжуд экани бутун академияга маълум, бу эса хизмат этикаси ва қонунчиликка зид ҳисобланади.

Мурожаатда яна айтилишича, қоидабузарлик содир этган курсантлар таниш-билиш ёки пул орқали жазодан қутулиб қолиши мумкин. Масалан, телефон билан қўлга тушган курсантлар 10 миллион сўм миқдорида пора бериб ўқишдан ҳайдалмасликка эришгани ҳақида даъволар келтирилган.

Курсантлар академия таълим муассасасидан кўра, таҳқирлаш, ҳақорат, порахўрлик ва бошқа ноқонуний ҳолатлар авж олган жойга айланиб қолганини таъкидламоқда. Улар ўз хавфсизлигидан қўрқиб, исмларини ошкор қилмасликни сўраган.

Таҳририят мазкур даъволар юзасидан расмий идоралар изоҳига очиқлигини маълум қилади.

Тағин ўқинг
11 september 2020
Яхши эркаклар қандай кўпаяди? Сарлавҳани эшитиб юзингизга табассум югурди ҳар ҳолда. Табассум ҳақида гапирсам.  Табассум артиллериядан ҳам, отлиқ аскарлар ...
27 december 2025
Йиртиқ бўз халтадан қилинган бутафора чопонни эгнига ташлаб, қўлига ёғоч ҳасса ушлаб тармоқда ваъзлар қилаётган Африкалик дин тужжори 25 ...
9 march 2020
Коронавирус: Мен ҳам кирсам майлими? Эшикбон: Президентимиз коронавирусни киритманглар, деб буюрган! Рассом Кирпи Eltuz.com
5 january 2025
Бугунги мақоламиз Ўзбекистондаги энергетика инқирози, Россияга қарамлик ва ўтган йилга якун ясаган бечора ўзбек дамасчисининг бир жуфт тешик кавуши ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...