Асосий мавзулар
2 january 2026

Ўзбек мигрантларини Россияда қандай хавф кутмоқда? 

Расмий ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирда Россияда 2 миллионга яқин Ўзбекистон фуқароси меҳнат мигранти сифатида фаолият юритмоқда. Улар асосан қурилиш, коммунал хизмат, транспорт ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ишлайди. 

Лекин сўнгги пайтларда Россия меҳнат бозорида янги ва жиддий рақобатчи пайдо бўлди. Ҳиндистондан келаётган миллионлаб мигрантлар Россия меҳнат бозорини эгаллаши мумкин. 

Маълумотларга кўра, Россияга 3 миллиондан ортиқ ҳиндистонлик мигрантларни жалб этиш режалари муҳокама қилинмоқда ёки айрим соҳаларда аллақачон амалга оширилмоқда. Бу ҳолат Россияда ишлаб юрган ўзбек мигрантлари учун жиддий рақобат муҳитини яратади. 

Биринчидан, ҳиндистонлик ишчилар бугунги кунда ўзбек мигрантларига тўланаётган маошнинг учдан бир қисмига ҳам рози бўляпти.  Қурилиш ёки оғир жисмоний меҳнат соҳасида иш берувчи учун энг асосий мезон – харажатни камайтириш. Шу нуқтаи назардан қаралганда, арзон ишчи кучи бозор қонунларига мос равишда устунликка эга бўлади.

Иккинчи омил – яшаш шароитига муносабат. Ҳиндистонлик мигрантлар битта хонадонга ўттиз-қирқ нафар бўлиб жойлашишга ҳам тайёр. Бу эса иш берувчилар ва воситачилар учун турар жой харажатларини кескин камайтиради. Ўзбек мигрантлари эса, табиийки, яхшироқ яшаш шароитини талаб қилишади.

Учинчи жиҳат – меҳнат интизоми. Ҳиндистонликлар меҳнаткаш, иш танламайдиган, қийин шароитга тез мослаша оладиган ишчи кучи сифатида баҳоланмоқда. Улар совуқ иқлимга чидамсиз бўлиши мумкин, аммо бегона муҳитга мослашувчан.  Бунга мисол сифатида Дубайни келтириш мумкин: ушбу мегаполиснинг катта қисми айнан ҳиндистонлик ишчилар меҳнати эвазига барпо этилган.

Юзага келаётган бу рақобат икки йирик хавфни келтириб чиқаради. Биринчи хавф – ўзбек мигрантларининг бир қисми Украинага ёлланиб кетиши, Россияда иш шароити ёмонлашса ёки иш ўринлари қисқарса, юртдошларимиз юқори ҳақ ваъда қилинган хавфли ҳудудларга йўл олиши мумкин. Бу миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан жиддий муаммоларни келтириб чиқаради.

Иккинчи хавф – мигрантларнинг оммавий равишда Ўзбекистонга қайтиши. Агар Россия бозорида ўзбек меҳнаткашлари сиқиб чиқарилса, юз минглаб, балки миллионлаб одамлар юртга қайтиши мумкин. Бу эса ички меҳнат бозорига катта босим қилади, ишсизлик даражаси ортиб, ижтимоий кескинлик кучаяди.

Ташқи меҳнат миграцияси масаласи эндиликда фақат иқтисодий эмас, балки стратегик муаммога айланди. Ўзбекистон учун энг тўғри йўл – мигрантлар малакасини ошириш, уларни рақобатбардош қилиш, ички иқтисодиётда барқарор иш ўринлари яратишдир. Акс ҳолда, ташқи бозордаги ҳар қандай ўзгариш мамлакат ичида жиддий ижтимоий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Тағин ўқинг
6 july 2025
Ургутлик 29 яшар фуқаро Икрамов Зафар Ҳаким ўғли радикал мазмундаги диний материалларни тарқатгани учун иккинчи бор жавобгарликка тортилди. Икрамов ...
5 august 2016
Таниқли актриса Саида Раметова билан боғлиқ видео водий ресторанларидан бирида қўл телефонида тасвирга олинган бўлиб, бунда у ҳинд қўшиқлардан ...
10 july 2025
Тошкент шаҳар Бандлик бошқармаси ва унга қарашли туман бўлимларида ишлаётган баъзи раҳбарлар ўз иш жойида ҳимоясиз қолганини, порахўрлик ва ...
25 june 2016
23 май куни Германиянинг Тошкентдаги элчихонасидан чиқиб озроқ яëв юриб, тошкентликлар орасида “ажралиш ҳайкали” дея ном чиқарган монумент олдига ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...