Кўзқараш
4 january 2026

Муҳаббат Назар: Мадуронинг аҳволи аянчли

Ўттиз миллионлик Венесуэла давлати бошидаги Мадуронинг аҳволи ҳақиқатдан барбод. Уни самалётдан қўлларида кишан билан туширилгани,  шиппак кийдириб қўйилган расмлари, интернетга тарқатилгани бир давлат эътибори, бир миллат шаъни учун мислсиз зарба бўлган. 

Эроннинг ўлган президенти Райиси вертолётда портлаб, жасади жарлик ва тоғлар орасида, хафталаб қолиб кетганида ҳам,  эрон давлатининг номи вахшатли даражада кирланганди. 

Ўша кунларда эронлик одамлар, ўз президентини қидириш қутқарув ишларига деярли қўшилмаган, ёрдам беришни  ҳоҳлашмаган. Кўпчилиги, асосан, чеккада туриб кузатишган. 

Ман, ўшанда хайрон қолгандим. Инсон бошқа шахсни ёмон ё яхши кўриши мумкин. Лекин, эронликлар давлат бошидаги президентига хурмат кўрсатишга мажбур эдилар.

Ва айниқса, дунё майдонида, жахон афкор оммаси қаршисида  Эрон давлати мақомини ўз халқи ҳимоя қилиши керак эди. 

Давлатга бўлган бурчларидан  бири эди~ бу.

Аммо, эронликларда ачиниш ҳисси сезилмаганди. Худди, Мадуронинг тутилганига венесуэлаликлар хурсандлиги каби, эронликлар ҳам  ўз президентларининг ўлимини байрам қилишди. 

Албатта, бу манзараларни оқлаб бўлмайди. Бу ҳаракатлар ижтимоий мўътадилликдан дарак бермайди.

Аммо шуниси ҳақиқат, Мадуро ва балки, Райиси,  ўз вақтида давлат бошқарувини шахсий ширкатини бошқаргандай бошқармаганида, эхтимол бу куйларга тушмас эдилар. 

Яна ким билади, дейсиз.

Экранлардаги Венесуэла халқининг байрамона кайфиятини, воқеаликка бепарво муносабатини кузатиб, шундай хулосадим.

Тағин ўқинг
1 january 2018
Жорий президент Мирзиëев 22 декабрдаги нутқида, ўтган 25 йил қайтиб келмасин, дея феълан Каримов меросини ахлатга улоқтирди. Ижтимоий тармоқнинг ...
27 august 2018
Кўзимни очсам, БМТ анжуманида ўтирибман. Олдимда Ўзбекистон байроғи. Бўйнимга осилган бейджикни айлантириб қарасам Ўзбекистон вакили эмишман. Аммо ўтмиш билан ...
17 august 2018
Бир кишилик камерага ташланган журналист Муҳаммад Бекжон маҳбуслар билан вентиляция туйнуги орқали илк бор «алоқага чиққан» куни ҳақида ҳикоя ...
21 february 2021
Туркманистонда 14 ёшли дзюдочи Сулаймон Турсунбоев жангда президентнинг қариндошига «ютқазиб бериш»дан бош тортгани учун ўлдирилди. Фожеа февраль ойининг бошларида ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...