UzPoster
6 january 2026

Касби аҳолиси Индорама чангидан бўғилмоқда

Қашқадарё вилояти Касби тумани Фазли маҳалласи ҳудудида, йўл бўйида жойлашган Indorama Agro МЧЖга қарашли пахтани қайта ишлаш заводи экологик талабларни қўпол равишда бузмоқда.

Афтидан, заводда чанғ зарраларини ушлаб қолувчи фильтрлар мавжуд эмас ёки умуман ишламаяпти. Натижада ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлаётган чанғ атрофга тарқалмоқда. 

Чанг ҳаво Фазли МФЙ билан бир қаторда Дейнов, Пахтакор ва Оқтепа маҳаллаларидаги аҳоли саломатлигига ҳам салбий таъсир қиляпти

Аҳоли томонидан Республика Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига бир неча бор мурожаат қилишган. Аммо бу мурожаатлар ҳозиргача жавобсиз қолмоқда, ҳолат юзасидан Индорамага нисбатан аниқ чоралар кўрилмаган.

Индорама агро корхонаси фаолиятини қонун талаблари асосида текшириш, фильтр тизимларини ўрнатиш ва зудлик билан бу экологик хавфни бартараф этиш шарт.

Тағин ўқинг
28 october 2025
Ўғуз ва Гулнор бир-бирига қаради. Ўғуз Гулнорнинг кўзларида ҳеч қачон кўрмаган бир порлашни кўрди. Исмоиллидаги расмий зиёратдан сўнг, ўрмонда ...
3 june 2023
Франц Кафка ўлимидан кейингина кўплаб асарлари чоп этилган ва дунёга танилган 20-асрнинг буюк ёзувчиларидан биридир. Тириклигида у бир нечта ...
28 may 2016
«Халқ сўзи» газетасининг ёзишича, Тошкент вилояти бўйича 1158 нафар маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг 11 мингдан зиёд маслаҳатчиларини ...
23 august 2025
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов маълум қилишича, Ўзбекистон Озарбайжон ва Туркманистондан паром сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу давлатларда кемаcозлик ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...