Cатира
8 january 2026

«Эгилган бошни Трамп кесмайди!»

Колумбия президенти Мадурони тақдири бошига тушишини истамайди. Шунга у «ақлли бола» бўлиб Трампга тел қилиб «ока сиззи этганизди қиламан¸ чизган чизиғингиздан чиқмайман» деди. Эгилган бошни Трамп ҳам кесмайди. Трамп «маладес энди келиб  бир пияла чойимди ичиб кет» деди. Энди Колумбия президенти ҳай ҳай кийимларди кийволиб оқ уйга кетяпти. Қўйлиқдаги эмас Вашингтондаги оқ уйга. Ўзи ақлли одам ўзидан зўр ҳали пўписа қилмасдан бориб зўрни  қўлини  олиб келади. Мана Шўкатамгиларга  ўхшаб. Саломни қуюқ қилмаган  туркман¸ қирғиз ва тожиклар АҚШ визасини олганда 15 минг дўллар гаров қўяди. Ўзбекларга эса ундақа чеклов йўқ. Нега? Чунки салом аликди жойига қўядиган одаммиз. Қани шу Трамп додам соғ бўсин деб дуғо қиладиганлар! Очинг ални! Уринг потяни!!!

Матчон Суқулиш

Тағин ўқинг
19 january 2016
18 январ куни эрталаб соат 10 да туман хокимлигига чақирилган Ширин Турсиновани ҳокимлик биносида, хоким Ғофур Қаршибоевнинг муовини Фотима ...
14 january 2026
Бир киши газ идорасига телефон қилибди: — Ало, бошлиқ билан гаплашсам бўладими? — Бошлиқ йўқлар, нима гапингиз бор эди? ...
11 june 2018
Яқинда ОАВ вакиллари билан учрашган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси, президентнинг давлат маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев ўзининг зўравонлиги билан ...
30 november 2016
26 минут давом этган ББС ўзбек хизмати мухбири Ибрат Cафо билан суҳбати чоғида кичик Ислом Каримов шунингдек онаси Гулнора ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...