Асосий мавзулар
8 january 2026

Ўзбекистон қайтарилган диссертациялар бўйича дунёда биринчи

2025 йилда Ўзбекистон илмий ишонч масаласида хавотирли кўрсаткич қайд этди. Мамлакат дунё миқёсида илмий мақолаларни қайтариб олиш даражаси бўйича илк ўнликка кириб, чоп этилган ишларга нисбатан ишончсиз деб топилган мақолалар улуши энг юқори бўлган давлат сифатида 1-ўринни эгаллади.

Бу маълумотлар ҳиндистонлик тадқиқотчи Ачал Агравал томонидан юритиладиган PostPub Retraction Dashboard таҳлилига асосланади. Қайд этилишича, мақолаларни оммавий тарзда қайтариб олиш ҳолатлари айниқса 2015 ва 2023 йилларда кескин ошган. Сабаблар орасида илмий талабларга жавоб бермаслик, маълумотларни нотўғри тақдим этиш ҳамда илмий ҳалоллик қоидаларининг бузилиши келтирилмоқда.

Мутахассислар фикрича, қайтариб олинган мақолаларнинг катта қисми айрим йирик олий таълим муассасалари ҳиссасига тўғри келади. Хусусан, Бухоро давлат университетида тадқиқот сифати билан боғлиқ камчиликлар, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида эса илмий ноҳалоллик ҳолатлари кўп учраган. Шунингдек, Тошкент ирригация институти ҳам ушбу рўйхатдан жой олган.

Фан доктори Беҳзод Ҳошимов таъкидлашича, муаммонинг илдизида илмий иш олиб бориш асослари бўйича етарли тайёргарликнинг йўқлиги, олий таълим муассасаларида сифат ўрнига миқдорга устуворлик берилиши ва халқаро илмий маълумотлар базаларига кириш имконияти чеклангани ётади.

Мутахассислар ушбу ҳолат илмий муҳитда тизимли ислоҳотлар зарурлигини кўрсатаётганидан огоҳлантирмоқда. 

Ўзбекистон сохта олимлар энг кўп яшайдиган мамлакатга айланди. Диссертацияларни «илм негрлари» пулга ëзиб беришади. 70 фоиз плагиат чиқса ҳам пора бериб йўлини қилишади. 

Собиқ Югославиядаги шубҳали илмий журналларда ўзбек «олим»ларининг «илмий» мақолалари пул эвазига «чоп» қилинади. Хуллас, даҳшатли манзара. Нима қилиш керак? 

Ишни анави  Сардоба онтарилганда диссертацияси ғарқ бўлган деган эртак тўқиб олим бўлган хотиннинг докторлик мартабасини бекор қилишдан бошлаш керак. 

Бир вақтлар КПСС ҳақида диссертация ëқлаб хозир хадис ўқитадиган хожакаларни ҳам олимлик мақомидан мосуво қилиш керак.

Тағин ўқинг
9 january 2026
Элтуз эксперти Баҳодир Файзи АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олиниши ва Нью-Йорк қамоқхонасига ташланишини ...
22 september 2017
Изоҳ сиздан… Рассом Туз Eltuz.com
26 january 2022
EltuzTG January 26, 2022 25 январь куни Тошкентнинг қоқ марказида жойлашган “Огни Ташкента” ресторанида ўзбек мафиясининг энг кўзга кўринган ...
6 september 2019
“Орамиздан чиқса гар миллатни яхши севгувчи, биз они душмон билиб, таффонча бирлан отамиз”. Бу мисраларни буюк миллатсевар ëзувчи Абдулла ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...