Асосий мавзулар
11 january 2026

Ховос фермерларининг ерлари нега тортиб олинмоқда?

Сирдарё вилояти Ховос туманида фермер хўжаликлари босим остида қолди. 2025 йил 30 декабрь куни вилоят ҳокими иштирокида туман фермерлари билан ўтказилган йиғилишда Ховосдаги барча фермерлар ер майдонлари тўлиқ олиб қўйилиши айтилган. Мажлисдан сўнг махсус ишчи гуруҳ тузилиб, фермер хўжаликларини ёпиш талаби қўйила бошланган. Шундан бери туман фермерларининг хотиржамлиги бузилди. 

Ҳар куни вилоят прокуратураси, ички ишлар, мажбурий ижро, солиқ ва бошқа идоралардан иборат ишчи гуруҳлар фермер хўжалиги раҳбарларининг уйларигача боришмоқда. Ижро ҳужжатларисиз фермерларнинг шахсий мол-мулки хатланиб, ердан воз кечиш ҳақида мажбурий ариза ёзиш талаб қилиняпти. 

Ариза ёзишдан бош тортган фермерларга нисбатан агроинспекция орқали текширувлар ўтказилиб, жарималар қўлланиб, туман фермерлар кенгашидан мажбурий хулосалар олинган ҳолда судларга даъволар тайёрланаётгани ҳам билдирилган. 

Ер майдонида пахта ва ғалла етиштириб, оиласини шу орқали боқиб келаётган фермерлар бу ҳолатлар уларнинг қонуний манфаатларини жиддий равишда бузишини таъкидлашмоқда.  “Тадбиркорни қўллаб-қувватлаш, халқ манфаатини ўйлаш ҳақида айтилган гаплар амалда ўз ифодасини топмаяпти”, дея хавотир билдирмоқда Ховос фермерлари.

Туман фермер хўжаликларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам кўрсатилиши шарт. Вазият ўз вақтида ва жойида ўрганилса, инсон манфаатлари қандай тарзда бузилаётганини  нафақат очиқ кўриш мумкин, балки унга ечим топишга ҳам имкон бўларди.

Тағин ўқинг
4 april 2021
Ўзбекистон тарихида илк рўйхатга олинган мухолифатдаги «Эрк» демократик партияси Хидирназар Аллақулов раҳбарлигида таъсис этилган янги социал-демократик партияга қарши тазйиқ ...
21 may 2018
«Элтуз»нинг Андижон шаҳридан олган маълумотларига кўра, вилоятда институтлар сони биттага камайди. 4 та олий таълим даргоҳидан бири – Андижон ...
25 october 2025
Марказий Осиё мамлакатларининг Хитой билан муносабатлари ривожланаётган бир вақтда “хитойлашув” деган тушунча ҳам жиддий хавф сифатида намоён бўлмоқда. 2013 ...
28 january 2021
Жаҳонгир Отажонов ва путинча сиёсий технологиялар. Отажонов партиясини регистрациядан ўтказиш учун Адлия вазирлигига борди. Партиясининг номи «Халқ манфаати», худди ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...