Document UZ
31 january 2026

1 майдан Умрага руҳсатсиз бориб бўлмайди

Ҳаж ва Умра зиёратига борувчилар учун янги қарор қабул қилинди

«Ҳаж» ва «Умра»га бориш учун энди ягона портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий этиб белгиланди.

«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш тизимини рақамлаштириш ва такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (2026-йил 24 январь, 27-сон) қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжат билан республикамизда «Ҳаж ва Умра ягона портали» ишга туширилди. Эндиликда муқаддас зиёратга бориш истагида бўлган фуқаролар учун ушбу портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий этиб белгиланди.

Қарорга мувофиқ, янги тартиб қуйидаги муддатлардан бошлаб кучга киради:

➖ 2026-йил 1-февралдан бошлаб — «Ҳаж» тадбирига;

➖ 2026-йил 1-майдан бошлаб — «Умра» тадбирига бориш учун порталда рўйхатдан ўтиш шарт.

Зиёратчилар ҳақидаги маълумотлар порталга киритилмасдан туриб сафарларни ташкил этишга йўл қўйилмайди.

Тағин ўқинг
14 january 2020
2001 йили Муҳаммад Солиҳнинг ҳаётига суиқасд қилишга уриниш бўлади. Бироқ Норвегия ҳукумати ва Солиҳнинг дўстлари саъй-ҳаракатлари билан бунинг олди ...
19 july 2024
Мана ит қувган гадойдек хафтаям зувв этди, ўтди кетди. Яна сизларнинг қошингиздаман. Суҳбати ду анда маззаку, дейди Хайëм. Юз ...
26 january 2024
Май ичсанг, оқилу доно билан ич, Ёки бир гул юзли зебо билан ич. Оз-оз ич, гоҳ-гоҳ ич, ё яширин ...
16 may 2022
Toшкентдаги гимнастикачи аёл суратига юбка кийдирилди. Бу «маънавий таҳрир» Тошкент шаҳар ҳокимлиги «ижоди» бўлиши мумкинлиги ҳақида маҳаллий блогер Никита ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...