Кўзқараш
3 october 2015

Толиблардан қўрққан Каримов Афғонистон чегарасидаги Термизга келмоқдами?

Бугун Термиз шаҳрида соат 10-30 атрофида, вахима Президент Ислом Каримов келяпди деб, толиблардан қўрққан ИИБ ходимлари бутун Термиз шаҳрини йўлларини «Блокировать» қилиб, катта-катта машиналар билан йўлни тўсиб қўйишди.

Хозиргача очилгани йўқ. Шаҳарнинг асасан Ат-Термизий кўчаси ва қолган марказий йўлларда одамларни, хатто пиедаларни юришга қўйишмаяпди.

Тадбиркорларнинг дўконларини ва ресторан ҳамда ошхоналарни мижозларини кўчага хайдаб юбориб савдо-сотиқ қилишларига йўл қўйишмаяпди. Тушлик вақтига тайёрланган ош, сомса ва ҳакозаларни сота олмаяпдилар. Ошхона ва дўконлар ишчиларини ичкарига қамаб, эшикни олдида ИИБ ходимлари туриб олиб хатто ҳожатга чиқишга рухсат беришмаяпди. Тадбиркорлар қачон чиқамиз дейишса, соат 18-00 ларда қўйиб юборамиз дейишмоқда.

Кўчада ҳатто қуш хам учмаяпди. Дуконларни ва ошхона шитларидан тортиб тандир ўчоқларигача, ариқлар, кўприкчаларнинг тагигача ИИБ ходимлари ниманидир ахтариб юришибди.

Термизлик блоггер,
www.eltuz.com

Тағин ўқинг
21 october 2015
Бир кун интернетсиз яшадим. Яшаса бўлар экану, аммо жуда қийин, жудаям қийин. Кеча кечки пайт ишдан келиб ноутбукни ёқсам ...
7 april 2017
Хива тумани Саëт қишлоғидаги 31-мактабнинг 15 яшар ўқувчиси M.T 5 апрел куни Хива туман туғруқхонасида ўғил туғди. Муҳайё таҳсил ...
19 may 2017
ЎзА томонидан давлат арбоби Шароф Рашидовнинг 100 йиллик юбилейига бағишлаб тайёрланган мақолани мамлакатнинг бир қанча газеталари босди. Ш.Рашидов билан ...
26 march 2016
«Диёнат» газетаси табиатга оқилона муносабатда бўлиш мавзуидаги мақоласида Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган балиқларга қирон келтирганларнинг жинояти фош этилгани тўғрисида ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...