Кўзқараш
9 october 2015

«Тошингни тер Шаймардонов!»

Журналистларнинг Ўзбекистондаги кўп жиддий ўзгаришларни тушунишлари қийин бўлиб қолди. Айниқса, “бирор фикрингни билдиришдан олдин раҳбарият олдига чиқиб руҳсат” олиш кераклиги ҳақидагисини.

Бу гапни Озодликка раддия берган Халқ таълими мудири Тўра Шаймардонов айтди. У халққа шундай таълим беради.

“Киндик қонимиз Ўзбекистонга тўкилган, шундайми” деркан, журналист опамиз “Ҳаммамизники…” дея бош ирғайди. Шаймардоновнинг раддиясини эълон қилган ҳамкасбим Замирахон ҳам менинг ақлим етмаган бир синоатларни билади.

Мана, денгиз тубидаги майда тошларни ҳам кўра оладиган ғаввослар пахтага чиқди. Улар ҳам футболчи, киночи, имом ва фоҳишалар ортида қолган қутган пахтани териш учун, бугун қоматларини нозик позага келтириб тизилишлари керак.

Хўжайиннинг келишига қараб чаноқларга пахта ёпиштирилган бўлса-ку майли, нимадир териб беришади, бўлмасачи? Бу шаввоз ғаввослар ҳам ўзларидан илгари ўтганлар удумини тутиб “юқоридаги окалари”га қуруғидан қистиришадими?

Шаймардонов “Ўзбекистон шаънига тош отган”, яъни унинг туманида “6-синф ўқувчилари пахтага чиқаётгани” ҳақидаги гапни радиога узатганларни Халқаро судга бермоқчи. Ўз номидан эмас албатта… Ўзбекистон халқи номидан.

Ўқитувчидан интервью олган Эшонқулованинг гапларини у “туҳмат ва уйдирма” дея атаб, бундай одамларни “қаердаги, ўзининг туғилган жойини, отаси, онаси кимлигини билмаган манқурт, сотқин, хоин, туҳматчи, иғвогар” деб атайди.

Мана бир вақтлар қўйдай беозор теримчи Қўчқор ака ҳақида ажойиб фильм яратган кинорежиссер ҳам қўйдай бўлиб индамай пахтасини тераяптику…

“Бу инсонларнинг нима ҳаққи бор Ўзбекистонга тош отишга”, дейди Шаймардонов.

Шу ерда тағин тош ҳақида ўйлаб қолдим.

Учинчи рейх лагерларида маҳкумларнинг руҳини синдириш учун мантиқсиз ишларга жалб этишаркан.

Масалан, оғир тошларни бир манзилдан иккинчисига ташиб, кейин ўша тошларни қайтариб аввалги жойига келтириш. Узлуксиз бу иш қилингач, ақли бор одам тошни четга ирғитиши турган гап… Мана қандай аниқлаш мумкин душманни!

Жиддийроқ айтадиган бўлсак. Чаноқлардан минг азоб билан териб олинган пахтани ПВА клей олиб тағин ёпиштириб чиқишда, кейин яна уларни териб олиб ўша чаноқларни кўришга келадиган бош вазирга топширишда ҳам айни мантиқ бор.

Шаймардонов фақат бир нарсада ҳақ “Бугун Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришларни келиб кўрадиган киши, кўзини очиб келиб кўриши керак!”

Гапнинг пўсткалласи, халқ ўзгаришларни кўрганида “Тошингни тер Шаймардонов!” деган бўларди. Бунинг учун раҳбариятнинг руҳсатини ҳам сўраб ўтиришмасди.

Қудрат Бобожон,
www.eltuz.com

Тағин ўқинг
13 december 2018
Шу кунларда кўплаб нашрлар Гулнора Каримованинг Ўзбекистон ҳукуматини моддий қўллаб-қувватлаш ниятида экани ҳақида ёзишди.   Жамиятдан ҳамон ёпиқ сақланаётган Ислом ...
22 december 2016
21 декабр куни Тошкент шаҳар судида Даврон Норбоев ҳакамлигида диний экстремизмда айбланаётган тўрт нафар шахс устидан суд давом этди. ...
28 september 2025
Рассом Туз
3 june 2016
Тошкентда Коррупцияга қарши семинар бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган ЎзА агентлигининг билдиришича тадбирда, «Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда қонун ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...