ART-DURBIN
28 september 2016

Ўзбекистоннинг пахтакор рассомлари

Совет Ўзбекистони пайтида оддий расссомлар пахта терган бўлишса, катта рассомлар пахтакорлар сувратини чизишган.

СССР давридаги пахта сафарбарлиги оддий одамлар қаторида ижодий соҳа заҳматкашларини ҳам қамраб олар эди.

Пахта бўйинтуруғи ижодкор бўйнига ҳам илинган эди.

Рассомлик институти ва бадиий билим юрт талаба ва педагоглари куз пайтида пахта теришга ҳайдаб кетиларди.

Рангтасвир корчалонлари ва рассом отахонлар бўлса енг шимариб пахтазор қаҳрамонларини мой бўëқларла матога чизиб, пахтакорнинг шарафли меҳнатини тараннум қилишарди.

Пахтакорлар фалонинчи миллионни совет тарозисига қўяркан, ўзбек рассоми кумуш хирмон яратган оқ олтин ижодкорлари ҳақидаги расмларини кўргазма залига илишарди.

Одатда қиш рутубатида бўладиган бу тахлит кўргазмалар тушкун ва одамни юрагини сиқувчи захил манзара касб қиларди.

Бу кўргазмаларда тузук-қуруқ тасвирий санъат намунасини кўриш амри-маҳол эди. Пахта қахрамонлари акс этган расмларда рассомнинг зўриқиб, кучаниб ўзи истамасдан мўйқалам тутгани билиниб турарди.

Бадиий фонд гонорари эвазига чизиладиган бу янглиғ буюртма суратларни чизган рассом самимий ва юракдан чиққан туйғуни эмас, давлат ва партия истагини ерига етирарди.

Санъат фальш ва қарамликни ҳазм қила олмайди. Шу боис томошабин кўргазма залларида ўртамиëна рангтасвирли холстнинг юзлаб километрларини кўришга маҳкум, айни пайтда бу конкрет давлат буюртмаси эди.

Ўзбекистон ССР рассомлар уюшмасининг ҳар бир кўргазмаси пахта етиштиришнинг қахрамонларча мужодаласини акс эттирмоғи вожиб эди.

Ўзбек рассомлари турли даврларда ўзларидан пахта меросини қолдиришди. Пахтакорлик санъати дея атасак инсофдан бўлади бу меросни.

Келажакда мамлакатда нормал маданий ва санъат ҳаëти йўлга тушса ҳамда профессионал кўргазма бизнеси йўлга қўйилса, балки пахтага бағишланган концептуал проектларни кўриш бизга насиб қилар.

Ҳозирча турли йилларда Ўзбекистоннинг етакчи рассомлари пахта каби мураккаб мавзуни ўз асарларида қандай акс эттирдилар дея, улар чизган расмларга разм соламиз.

1arinin-m-old-cotton-growers-1940
Аринин. М. «Кекса пахтакор» 1940
2benkov_pavel
«Қизлар пахта даласида». П.П. Беньков (1879-1949).
3burmakin-vladimir-sbor-hlopka-1966
Бурмакин Владимир, «Пахта теримида» 1966
4-inogamov-z
Зокир Иноғомов, «Пахтани машинада териш» 1960 й.
5-kovinin-v
Ковинин Валерий Михайлович «Пахтада» 1968 й.
6-taldykiny
Юрий Иванович Талдикин «Пахта теримида» 1960 й.

7-petrov-v
Петров Владимир «Улкан пахта хирмони» 1960 й.
8-%d0%b0%d0%bb%d0%b5%d0%ba%d1%81%d0%b0%d0%bd%d0%b4%d1%80-%d0%b2%d0%be%d0%bb%d0%ba%d0%be%d0%b2-%d0%bd%d0%b0-%d1%81%d0%b1%d0%be%d1%80%d0%b5-%d1%85%d0%bb%d0%be%d0%bf%d0%ba%d0%b0-1931-%d0%b3
Александр Волков «Пахта теримида» 1931
9-petrov-v-1
Петров Владимир «Тошкентлик талабалар пахта теримида» 1966 й.

 

Акмал Ризаев
Ўзбекистонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 august 2019
Бундан бир қанча вақт муқаддам интернетда эълон қилинган “Пуфак” сарлавҳали мақоласи ортидан таниқли ёзувчи, Каримов даврининг нуфузли мулозимларидан бири ...
1 march 2019
Самвел Бабаяннинг яна ўзбек футболига қайтиши масаласида бир неча нуқталар борки, кишида кўплаб шубҳалар уйғотади. Биринчи нуқта шуки, у ...
7 september 2017
Август ойи Ўзбекистон телеканаллари учун ҳар доим қайноқ бир давр бўлиб келган. Қайноқлиги шундаки, мустақиллик байрами арафасида ҳамду сано ...
14 november 2016
Бугунга келиб, барча номзодлар ичида ўз фейк аккаунтларига эга бўлган Хотамовнинг Твиттердаги фалловерлари сони 957 тага, твитлари сони эса ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...