Асосий мавзулар
9 may 2023

9 май – Тошкент ҳимоясида мулла Алимқул оғир яраланди

Қўқон хонлигининг Тошкент ҳимоясига отланган мулла Алимқул бошчилигидаги асосий кучлари 1865 йилнинг 9 майида шаҳарни рус босқинчиларидан тозалашга муваффақ бўлди.

Ўша куни 40 минг нафарни ташкил этган, жумладан, 40 та замбарак ва 10 минг нафар пиёдадан иборат мунтазам қўшин эрталаб саҳар рус босқинчиларига қарши ҳужумга ўтишади.

Шаҳар мудофаасида барча замбараклардан рус лагерларига қарата ёппасига ўт очилади.

Икки соатлик шиддатли жангларда рус босқинчилари яксон қилинади. Бироқ жангда мулла Алимқул оғир яраланади.

Мулла Алимқулнинг оғир яралангани ҳақидаги хабар ва рус босқинчилари ҳийла йўлига ўтиб шаҳарга борадиган сув йўлларини тўсиб қўйиб, маҳаллий савдогарларни ўзларига оғдиришаётгани билан боғлиқ муаммолар шаҳар ҳимоячилари орасида парокандалик келтириб чиқара бошлайди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 october 2020
Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси ишчи-ходимлари шифохонада коронавирус касаллиги билан оғриган беморлар ётганидан норозилик билдиришмоқда.  Шифохонада ишловчи ҳамширалардан бирининг ...
8 september 2017
8 сентябр куни, эрталабдан автобуслар колоннаси Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл шаҳри мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасалари ва тиббиёт ходимларини оммавий тарзда ...
27 september 2017
Айтаверадиган ҳам, қайтаверадиган ҳам халқмиз. Ҳукуматимиз ҳам ўзимизга мос. Дўппи тор келса ёки «виждон»имиз уйғониб қолса, дарров оқим бўйлаб ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...