Асосий мавзулар
12 july 2016

“Тахтапул” одамларни қийнаворди

Пенсионерларнинг пенсия пули уларнинг розилиги олинмасдан 100 фоиз пластик карточкага ўтказиб қўйилганлиги кексаларга қийинчилик туғдирмоқда.

Улар зарур эҳтиёжларини қондириш учун пластикдаги маблағни нақд пулга айлантириш учун эрта тонгда банклар эшиги олдида тўпланмоқдалар.

«Аввал пенсиямизни 30 фоизини пластикка ўтказишди, – деди банк олдида навбатда турган отахонлардан бири, – кейин эса 50 фоиз нақд пул оладиган бўлдик».

Янги 2016 йилнинг бошидан эса пенсиямизнинг ҳаммаси “тахтапул”га айланди.

«Ҳар ойда банкка келиб 30-50 минг сўмгача ечтириб кетаяпмиз. Ахир бирор жойга борадиган бўлсак йўл кирога нақд пул беришимиз керак, бозордаги мева-сабзавотларни ҳам пластикка ололмаймиз, сартарошлар ҳам нақд пулга хизмат қилади. Туманимиздаги бирорта сартарошхонада терминал ўрнатилмаган. Автобус ва “Дамас”ларда ҳам терминал йўқ. Шунинг учун бамдод намозидан сўнг келиб навбат оламиз» – дейди водийлик жабрдийдалардан бири.

Пластикдаги маблағни нақд пулга айлантириш учун пенсионерлардан ташқари ногирон турмуш ўртоғига, фарзандига қараётган аёллар ҳам навбатда туришибди.

Уларнинг ҳам дарди шу. Ногирон яқинини дўхтирга олиб бориш, уларга баъзи дори-дармонларни нақд пулда сотиб олиш, кундалик эҳтиёжлари учун зарур бўлган нарсаларни кўп қисмини бозордан сотиб олиш учун нақд пул зарур.

Фарғона вилоятида ҳатто ногиронлар учун бериладиган нафақалар ҳам 100 фоиз пластик карточкага туширилади.

Суратда: Фарғона вилояти туманларининг биридаги “АГРО”банк биноси олдидаги нақд пул олиш истагидаги одамлар.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 june 2018
«Зарафшон» зонасига этап қилинган сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжон 2002 йилнинг баҳорида айни модда билан туҳмат қилиб айбланган Рустам Маматқулов ...
6 november 2016
Шанба эрталаб жони узилган Абдулла Орипов тошкентликлар коммунист-мозор деб айтадиган Чиғатой қабристонига дафн қилинишини Eltuz.com манбалари тасдиқлади: «Шоир жасади ...
10 june 2016
10 июн куни, Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи рахбари Сурат Икромов тарқатган матбуот билдиришига кўра, рўза бошланган 2016 ...
10 november 2023
РТ: Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. МС: Ëши улли, ëши киччи, мўччи ойбикалар ничиксизлар. Хўжик биррилар… РТ: Матчонбой, одамлар ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...