Асосий мавзулар
17 october 2016

Муваққат президент ҳам маслаҳатгўйликни бошлади

«XXI аср» газетасида пахта етиштирувчи хонқалик фермернинг номидан ҳам бир мақола эълон қилинган. Унда фермер муваққат президент ва амалдаги бош вазир яқинда Хоразмга ташрифи чоғида «янада кучлироқ иқтисодий муҳит яратиш, халқнинг ҳаёт даражасини юқори поғонага кўтариш юзасидан қимматли маслаҳатлар бергани»ни таъкидлайди.

Марҳум президент ҳам «ҳаёт даражасини юксалтириш» борасида маслаҳат беришни яхши кўрарди. Лекин халқнинг ҳаёти у бу дунёни тарк этиб кетаётганда ҳам юксалмай қолаверди. Кўпчилик бўлажак давлат раҳбари сифатида кўраётган муваққат президентнинг маслаҳатлари халқ аҳволига қандай таъсир қиларкин!?

Фермер сўзларида давом этиб, сентябрь ойининг ўзидаёқ пахтадан 40 центнердан ҳосил олганини айтиб мақтанади. Яна ҳали даласида ҳосил мўллигини қўшимча қилади.
Деҳқонлар яхши билади, 40 центнердан ҳосил олинган далада, айниқса, бу ёғи октябрнинг ярми ўтиб қолган пайтда яна мўл пахта қолишига ишониш қийин.

Майли, газета бир лоф қилгандирда, деб ўйларсиз. Бўлмаса мақолага пахта териш машинасининг сурати илова қилинганига нима дейсиз? Бу газетхонларнинг устидан кулишми ёки хаёлнинг рўёбини кўриш иштиёқими?

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 september 2025
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида жойлашган қўшма корхонада ёнғин содир бўлди. Ҳодиса 29 сентябрь куни эрталаб, Ўзбекистон МФЙ ҳудудидаги ёқилғи ...
21 april 2023
Бугунги жума ваъзини қисқа янгиликлар билан бошласам. Қашқадарё вилоят 1 сонли асаб руҳий касалликлар шифохонаси бош врачи тўрт юз ...
17 october 2016
«XXI аср» газетасида пахта етиштирувчи хонқалик фермернинг номидан ҳам бир мақола эълон қилинган. Унда фермер муваққат президент ва амалдаги ...
16 february 2017
13 январ куни кечга яқин Стокгольмнинг жанубида 35 ёшлардаги чимкентлик Шуҳрат исмли ўзбек мухожири жанжал ортидан пичоқлаб ўлдирилди. Воқеа ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...