Асосий мавзулар
11 december 2016

Хьюман Райтс Вотч Мирзиёевга реал муаммолар рўйхатини жўнатди

9 декабр куни Хьюман Райтс Вотч ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти Шавкат Мирзиёев номига Ўзбекистонда абгор ҳолатда қолаётган инсон ҳуқуқлари аҳволини яхшилашга қаратилган аниқ қадамларни ташлаш чақириғи битилган мактубни йўллади.

«Ўз сайловолди кампанияси мобайнида Мирзиёев ҳукуматнинг мамлакат фуқаролари олдидаги масъулиятини ошириш зарурати ҳақида гапирди. Бугун унинг Ўзбекистон тарихида янги бобни бошлаш имкони пайдо бўлди, бироқ у ўз президентлиги даврида, сайловолди ваъдалари шунчаки берилмаганини исботлаши учун, ўтмишдаги ва бугун давом этаётган инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳоллари билан шуғулланиши лозим»,- дейилади Хьюман Райтс Вотч матбуот хабарида.

Ҳуқуқ ҳимоя ташкилоти, мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари аҳволини амалда яхшилаш учун Мирзиёевга қуйидаги қадамларни қўйишни таклиф этади:
Сиёсий маҳкумларни озод этиш, БМТ ҳуқуқ ҳимоя институтлари билан ҳамкорлик қилиш, қийноқларни тўхтатиш, ОАВга қўйилган чекловларни олиб ташлаш, ноҳукумат ташкилотларининг давлат аралашувисиз ишлашига имконият яратиш, дин эркинлигини кафолатлаш, шунингдек «экстремизм» каби мавҳум айбловлар билан қамалганларни озод этиш, жинсий ва сексуал мансублик аломатларига кўра дискриминацияни тўхтатиш, мажбурий меҳнатни тақиқлаш ва ниҳоят андижон воқеалари юзасидан мустақил суриштириш ўтказилишига изн бериш.

Айрим шарҳловчилар, сайланган президент иқтисодиётни яхшилаш учун қайсидир ўзгаришларни қилиши мумкинлигини, биро Мирзиёевдан матбуот эркинлиги, кучли парламент ёки мустақил ОАВларнинг пайдо бўлишига олиб келадиган сиёсий ислоҳотларни кутмаслик кераклигини таъкидламоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 march 2019
Шарқнинг кўпгина мамлакатларида Наврўз байрами сифатида нишонланадиган 21 март йилнинг кун ва тун тенг келувчи санаси ҳамдир. Бу кун ...
17 december 2025
Таниқли турк ёзувчиси ва тадқиқотчи Ўғуз Четинўғли ўзбек адиби ва мухолифат етакчиси Муҳаммад Солиҳнинг «Водийда ўлиш тақиқланган» китобига тақризини ...
9 december 2019
Туркияда яшаётган атоқли адиб ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ шу йилнинг 20 декабрида 70 ёшга тўлади. Муҳаммад Солиҳ ҳаёти ҳақида ...
21 november 2021
Сиëсатчи бўлиш¸ сиëсатга кириш бугунги Ўзбекистонда бошни кундага қўйиш билан баробар. Бу ҳақда Жаҳонгирга ëзувдим сал олдин. «Сенга гул ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...