Асосий мавзулар
14 december 2016

Виртуал қабулхонага мурожаат иш бермади, фуқаронинг уйи бузилди

«XXI аср» газетаси (08.12) бош вазирнинг виртуал қабулхонасига келаётган мурожаатларга оид навбатдаги мақолани эълон қилди.

«Мурожаатлар ҳаққоний бўлса..» сарлавҳали мақолада дастлаб Тахтакўпир туманилик Роза Каипованинг виртуал қабулхонага мурожаатига эътибор қаратилади. Ушбу мурожаатда Р.Каипова беморларга нотўғри ташхис қўйгани учун муқаддам уч марта судланган, ҳатто мудҳиш хатоси туфайли шикоятчининг эри ўлимига сабабчи бўлган шифокор амнистия актига кўра озодликка чиқарилгандан сўнг яна ўз ишида ишлаётганидан арз этган.

Бу мурожаат асосида ношуд шифокор ишдан бўшатилгани ортидан шикоятчи бош вазирга ташаккурнома ёзган.

Яна бир мурожаатчи эса бош вазирга иш ҳақини ололмаётганидан шикоят қилганидан сўнг маоши олиб берилгани билдирилади. Албатта, газета ойлар давомида иш ҳақини ололмаётган катта-катта меҳнат жамоалари ҳам борлигини эсга олмаган.

Иштихонлик фуқаро эса бош вазирга ўғлининг уй-жойи бузиб ташланаётганидан шикоят этган.

«Ўрганиш жараёнида уй-жой аслида фермер хўжалигига тегишли ерда ноқонуний қурилгани, бир неча бор тушунтириш берилганига қарамай, фуқаро уни ўз ихтиёри билан бузмагани сабабли уй суд қарори билан бузилиб, бу ҳақда далолатнома тузилди», дейилади газетада.

Газета виртуал қабулхонага мурожаат қилаётганларнинг ҳаммаси ҳам жабрланувчи эмаслигини билдириб, бу «жойларда секин-аста адолат тарозиси тенглашаётганидан далолат беряпти», дея хулоса қилади.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 january 2026
Сенинг қалбинг дунёдаги ҳамма нарсадан каттароқдир. Шундай экан, уни тор фикрлар ва кичик ташвишлар билан тўлдириб қўйма.
2 january 2026
Альберт Эйнштейн Ўзбекистондан Парижга келган раққосанинг қўл рўмолига ëзган формула нима эди? Бу формула вақт туйнуги борлигини кўрсатувчи энг ...
14 december 2017
14 декабрь куни таниқли фоторассом Умида Аҳмедова ўзининг фейсбук саҳифасида бузилаётган Киночилар уйи ҳаробаларини суратга олишга боргани ҳақида ёзди: ...
10 march 2020
Рассом Кирпи Eltuz.com
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...