Асосий мавзулар
23 december 2016

Дунё бўйича энг паст интернет…

Ўзбекистондаги интернет сайтлари шу вақтгача тилга олинмаган муаммоларни ёритиб, ёзма нашрларга қараганда анча «довюраклашиб» бораётгандек таассурот қолдирмоқда.

Хусусан, Kun.uz сайти «республикамизда интернетга уланиш бўйича провайдерлик хизматини таклиф қилаётган фирма ва компаниялар, хусусан, юртимиздаги энг йирик, таъбир жоиз бўлса, интернет хизмати ва телекоммуникация соҳасида монополия даражасидаги» «Ўзбектелеком» компаниясини танқид остига олди.

«…Афсуски, компаниянинг ушбу соҳадаги фаолияти сифат даражасида эмаслиги, унда мижоз билан ишлаш, унинг талабларини эътиборга олиш, боз устига, шартнома шартларига оғишмай амал қилиш тўғри йўлга қўйилмагани ҳар бир мижознинг хуноби чиқишига, асаби бузилишига сабаб бўлмоқда», деб ёзди сайт.

Сайт «Ўзбектелеком»нинг «Uzonline» провайдерини меҳнатни бозор талаблари асосида ташкил эта олмаётганликда айблар экан, «балки шунинг учун ҳам республикадаги интернет тезлиги етакчи рейтинг агентликлари томонидан тузилган жаҳон мамлакатларидаги интернет тезлигига доир тадқиқотларда охирги бешликка киритилар?!» дея киноя қилади.
Мақолада компания муайян тарифда белгиланган интернет тезлигини таъминлаш у ёқда турсин, унинг ярмини ҳам бера олмаётгани билдирилади.

Унда компания интернет тезлиги пастлигига линиялар бандлиги ёки эскирганини, хорижда рўй берган носозликларни баҳона қилиб кўрсатаётгани таъкидланади ва бу каби муаммоларни ҳал этиш аслида «Ўзбектелеком» зиммасида экани қўшимча қилинади.

«Қачонгача зиммамиздаги вазифалар бажарилмаётганини мардларча тан олиб, уни тузатиш ўрнига турли важларни рўкач қилаверамиз?!» дея савол қўйилади мақолада.
Муаллиф Ўзбекистондаги бошқа интернет провайдерларида ҳам вазият шундайлигини тахмин қилар экан, «интернетга уланиш хизматини таклиф қилувчи мобил алоқа операторлари ҳам 4G тармоқ дея баландпарвоз гаплардан нарига ўта олмайди», дейди.

Унинг айтишича, «мобил телефонингиз экранида 4G белгисининг туриши сизга шу тезликда интернетга уланиш бахти тақдим этилаётганини англатмайди».

«Бунга ишончингиз комил бўлаверсин. Чунки 4G тезлиги қанақа эканини бевосита фойдаланиб кўрганлар жуда яхши билади», дейилади истеҳзо билан мақолада.
Мақоланинг эътиборли жиҳати шундаки, шу пайтгача маҳаллий нашрларда Ўзбекистонда интернет тезлиги дунёда энг пастлардан бири экани ҳеч қачон очиқча ёзилгани йўқ.

Мамлакатдаги мавжуд вазиятни ҳисобга олиб, бу «сир»ни ошкор этгани, интернет хизмати кўрсатишдаги давлат монополистини танқид қилгани учун сайтга нисбатан қандайдир чоралар кўрилишини тахмин қилиш мумкин назаримизда.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 january 2026
Жиззах вилоятида шеригини ёввойи чўчқа билан адаштириб, отиб ўлдирган «овчига» ҳукм ўқилди. Самарқанд вилоятида яшовчи 31 ёшли фуқаро уч ...
21 may 2018
Андижон вилоятининг Улуғнор туманидаги йиғилишда 19 май куни сўзлаган нутқида, kun.uz нашрининг иқтибос келтириб билдиришича, президент Мирзиёев Ўзбекистон учун ...
9 march 2017
Президент Мирзиёев 2016 йилнинг 5 октябрида чиқарган фармони жорий йилнинг 1 январдан бошлаб тадбиркорларга нисбатан режадан ташқари ҳар қандай ...
6 december 2025
Бугун давр айланиб Ўзбекистоннинг Россия истибдодидан қутулган ва мустақилликни қўлга киритган, халқ иродаси ва демократия унсурлари пайдо бўлган ва ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...