Асосий мавзулар
10 april 2017

Ақилов камроқ одамни ўлдирганидан афсус билдирган

Рахмат Акилов телеграм тармоғидаги ëзувлари ошкор қилинди. Ақилов доимий равишда ижтимоий тармоқларда ИШИД тарафдорлари ёки аъзолари билан алоқада бўлган. Шу ёзишмалардан бир нечтаси ОАВ га чиқарилди.

7 апрел куни Стокголм марказида терактни амалга оширган Раҳмат Ақиловнинг рус тилида олиб борган ёзишмаларидан маълум бўлишича, терактни амалга ошириш ҳақида у очиқ муҳокама олиб борганини кузатиш мумкин.

Шахсийда ёзган хатларида Ақилов бомбани қандай тайёрлаш кераклиги ҳақида сўраган ва бу ҳақдаги инструкция олган.

«Менда хозир 3 пачка гугурт, 1 банка АЦЕТОН, 5 банка зажигалка учун газ баллончаси, 4 та зажигалка ва 500 гр саморезлар бор. Савол, портлатгични қандай тайёрлаш керак? Эртага кечқурун оломоннинг устига ҳайдаш учун, катта машина топмоқчиман» дея ёзади у смсларида.

Бундан ташқари, 7 апрелдаги воқеадан сўнг ҳам хат ёзишга улгурган.

У Стокголм марказида одамларни бостириши натижасида, кам ҳалокат бўлганидан афсусланиб, „машина бошқа ёққа кетиб қолгани“ни ёзади.

Гумонланувчи Рахмат Ақиловга тегишли бўлган телеграм аккаунтидаги бу маълумотлар, биринчи тергов суроқларидан сўнг, юзага чиқди.

Элтуз мухбири шунингдек Стокголмда яшайдиган, Рахмат Ақиловни шахсан танийдиган шахс билан телефонда гаплашишга муваффақ бўлди.

Унинг сўзларига кўра, Ақилов Россиядан келган “кавказликлар” гуруҳида бўлган.

Шунингдек у Элтузга анонимлик шартига кўра, Ақилов ва унинг шериклари террористик гурухларга моддий ёрдам тарзида одамлардан пул йиғишганини билдирди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 september 2018
Тошкентда KFC фастфуд ресторанлари тармоғи иш бошлади. Дастлабки ресторан «Буюк ипак йўли» метроси яқинида 12 сентябрда иш бошлагани ҳақида ...
15 august 2019
Комил Алламжоновнинг блогерлар постлар остидаги изоҳлар учун ҳам жавобгар бўлиши ҳақидаги баёноти қизғин муҳокама қилинмоқда. Шу муҳокамаларда кўзим тушган ...
25 december 2017
22 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этаркан, тўрт соатлик узлуксиз нутқида, жумладан, депутатларнинг ўта пассивлигини кесатиб ...
28 july 2025
26 июль куни Бухорода солиқ инспектори 400 АҚШ доллари пора олган вақтида қўлга олинди.  У тезкор тадбир давомида ДХХ ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...