Асосий мавзулар
4 july 2019

Суд хоразмлик журналистлар фойдасига якунланди

Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро суди 3 июль куни ака- ука журналист Бобожоновлар даъвоси юзасидан Урганч тумани ҳокимлиги ҳамда Урганч тумани судьяси У.Машариповнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан судни журналистлар фойдасига якунлади.

Бу ҳақда «Симай» адвокатлик фирмаси вакили Умид Давлетовдан иқтибос келтирган урганчлик журналист Давлатназар Рўзметов ўз фейсбук саҳифаси орқали хабар берди.

“Суд жараёнида Урганч тумани ҳокимлигининг Шуҳрат ва Ғайрат Бобожоновларнинг шахсий уй-жойини тортиб олиш хусусидаги «буюртманинг ҳиди анқиган» даъво аризаси рад этилди. Ака-ука журналистлар судда узил-кесил ғалаба  қозонишди!” дея билдирди Давлатназар Рўзметов.

Жорий йилнинг 16 май куни Ўзбекистон Олий суди судьяси Акмал Муродов раислигида судья Наргиза Маҳкамова ва Муҳаббат Рабиева таркибида прокурор Жамшид Қўшимов журналистлар ака-ука Шуҳрат ва Ғайрат Бобожоновларнинг Урганч тумани марказидаги шахсий уйларини Фуқаролик кодексининг 191 моддасига биноан, уйларда ҳеч ким яшамаётганини даъво қилиб уйни давлат тасарруфига мусодара қилиш тўғрисидаги Урганч тумани судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанцияда қайта кўриб чиқиш учун юборган эди.

Ундан илгари, 2018 йилнинг бошида Урганч тумани суди журналист Шуҳрат, Қудрат, Ғайрат Бобожоновларнинг уйларини мусодара қилиш ҳақида қарор чиқарган. Бу қарорни чиқарган судья Ўткир Машариповнинг ўзи кейин апелляция шикоятини кўриб чиқиб, уни ўз кучида қолдирган. Кейинги инстанцияда 1 февраль куни Олий суд судьяси Жамшид Тиркашев журналистлар аризасини рад қилиб ажрим чиқарган. Ажрим юзасидан журналистлар назорат тартибида Олий судга шикоят қилишган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 february 2017
Алоқа ходимларининг айтишича, пенсионерлар бу борада почталарга Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори эълон қилинган куннинг эртасигаёқ мурожаат эта бошлашган. Улар ...
28 october 2025
2025 йил июль ойида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан пора билан ушланган Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокими Маҳмуд Холбўтаев ...
8 june 2017
Андижон Ҳусусий автомобиллар бозорида ҳам нархлар кескин кўтарилиб кетди. GM Uzbekistan ширкати 31 май куни мамлакат ички бозорида автомобилларини ...
30 july 2025
Ўттиз йилдан буён муҳожиротда яшаб келаётган ўзбекистонлик атоқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ 20 декабрь куни 75 ёшга тўлди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...