Асосий мавзулар
17 november 2020

Бешариқ ҳокимининг зоологиядан дарси

Фарғона вилояти Бешариқ тумани ҳокими Расулжон Жўраевнинг ўз қўли остидагиларни сўкишлари акс этган аудио 16 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалди.

«Ҳей, отни (жинсий органи. таҳр.)! … Хў-в, жалаблар! Бугунги кун ўтди, кечаги кунам ўтган. Яна учтами-тўрт кун қоляпти. Кейин ҳаво совиб кетса, одамларни қанақа бошқарасан? … Ҳей, ифлос… Мен пахтага ачинаяпман!» дейди Жўраев, жумладан, ўз «нутқи»да.

Ўзбекистонда ҳокимларнинг мажлисларда ўз қўли остидагиларни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиши одатий ҳолга айланган.

Бундан илгари, «Элтуз» Фарғона вилоятининг собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниев, Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев, Паркент тумани ҳокими Неъматулла Абдуллаевнинг болахонадор сўкишларга тўла аудиолари чиққани ҳақида хабар берган эди.

2017 йилнинг сентябрида эса ижтимоий тармоқда Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиевнинг пахтага одам чиқармаган мактаб директорларини ҳақоратлаб, битталаб савалагани акс этган видео ҳам тарқалганди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 june 2023
Ëз қандай соз. Мана азизлар камина Рассом Туз сизлар билан яна кўришиб юзлашиб, бетма бет турибман. Мен сизнинг энг ...
10 february 2020
Ўзбекистоннинг туризмни иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларидан бирига айлантириш сиёсати қўшни давлатларда ҳам сайёҳлар сони тобора ортиб боришига сабаб бўлмоқда. ...
15 august 2025
Бир куни Мажнун (асл исми Қайс) йўлда Лайлининг итини кўриб қолди. Севгилимнинг итини бир эркалай деб Мажнун итнинг ëнига  ...
11 june 2024
Коррупцияга ботган ўзбек кадастр тизими. Пуфаклар, ракеталар ва киберхужумлар   – БУ 600 СEКУНД +++ Кадастр Палатасининг Қибрай тумани филиал бошлиғи ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...