Асосий мавзулар
1 june 2022

Озод Европа/Озодлик радиоси президенти Тошкентда ўзбек расмийлари билан учрашди

Тошкентга хизмат сафари билан борган Озод Европа/Озодлик радиосининг президенти Жейми Флай ва Озодлик Ўзбек Хизмати бош муҳаррири Паҳлавон Содиқ, 30-31 май кунлари ўзбек расмийлари, хусусан Олий мажлис сенати раиси, Танзила Норбоева, Миллий Масс-Медиа Фонди раҳбари Комил Алламжонов, жамоатчилик фаоллари, журналистлар ва блогерлар билан юзма-юз учрашувлар ўтказди.

«Учрашувда ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилинди ва ҳар икки томон учун долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди» дея ёзди бу ҳақда ўзининг фейсбук саҳифасида пост Комил Алламжонов.

Айни пайтда тармоқда ҳам учрашувлар долзарб аҳамиятгга эга эканлиги урғуланмоқда.

«Би-би-си бош муҳаррири, Хайрулло Файз, ва Озодлик бош муҳаррири, Паҳлавон Содиқ, Тошкентда учрашди. Орқада кузатув ҳам йўқ. 6 йил олдин буни тасаввур қилиш қийин эди. Ким нима деса десин, лекин Шавкат Мирзиёев тамбаланган эшикларни ватандошларга очди» – дея изохлади жумладан «Элтуз» телеграм канали шарҳловчиси.

Айни шунга ўхшаш фикрни, яъни Каримов даврида цензура ҳукмрон бўлгани ҳақида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов 27 апрел Женевада бўлиб ўтган тадбирдаги чиқишида ҳам гапирган эди.

Бироқ бу гаплар айтилаётган бир пайтда, «Озодлик» ва «Элтуз» сайтлари Ўзбекистонда ҳамон блокланганича қолмоқда.

Ислом Каримов «Би Би Си», «Озодлик» ва «Америка овози» журналистлари даврасида

Ёмон дея таърифланаётган Ислом Каримов даврида эса «Би-Би-Си» журналисти ўлароқ Паҳлавон Содиқ президент билан ҳам учрашган, ҳатто хорижий радио учун ундан интервью ҳам олган эди. Лекин, шу пайтгача ўтган вақт ичида Шавкат Мирзиёевнинг мустақил журналистларга интервью бергани қайд этилмади.

2005 йилга қадар «Озодлик» радиоси Тошкентда муҳташам ваколатхонаси ва вилоятларда эса мухбирлар тармоғига эга эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 november 2025
L’EXPRESSВА THE INSIDERСУРИШТИРУВИГА КЎРА,ВОҚЕА ИНСЦЕНИРОВКА БЎЛГАН Бугун Ўзбекистонда «тадбиркор ва банкир» деб ардоқланаëтган Қаҳрамонжон Олимовнинг шу йил ëзда Францияда ...
26 march 2020
Коронавирус нима?  Вирусларнинг кенг тарқалган оиласини ташкил этувчи коронавируслар одам ва ҳайвонларда касаллик қўзғатиши исботланган хусусиятларга эга. Қатор коронавируслар ...
18 september 2019
“Биздан жиз-з!”нинг бугунги сонида Швецияда яшовчи ўзбек фаоли Дўстназар Худойназаров «Элтуз» мухлислари учун бутун қўй гўшти болдиридан димлама қандай ...
15 november 2025
Фарғонада жиноятчиликка мойиллиги сабаб текширилган фуқароларнинг уйидан 16 килодан ортиқ наркотик топилди. Тадбир давомида жами 138 дона кучли таъсир ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...