Асосий мавзулар
2 january 2025

Сардор Умрзоқов президент қарори билан қўшимча ваколатларга эга бўлди

Президент қарори Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчининг ваколатлари кенгайтирирлиб катта қамров касб қилди.

Бундан буëн Умрзоқов мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид таклифларни мунтазам равишда Президентга киритиб бориш ваколатига эга бўлди.

Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчининг ваколатларини кенгайтириш бўйича махсус Президент қарорига кўра:

Умрзоқов қўл остида Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади.

Кенгаш сиёсий ва иқтисодий ҳамда мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид таклифларни ишлаб чиқади мунтазам равишда Президентга киритиб боради.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш ички ва ташқи сиёсат жараёнлари бўйича стратегик тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда уларни ўтказишнинг барча жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлган маслаҳат органи ҳисобланади.

Кенгаш фаолиятини умумий мувофиқлаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилмасида қуйидаги йўналишларга масъул бўлган ишчи гуруҳлар ташкил қилинади:

— хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик;

— давлат ва жамият қурилиши;

— ижтимоий-иқтисодий ривожланиш;

— ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик;

— ҳудудларни стратегик режалаштириш ва ривожлантириш;

— экологик кун тартиби, шу жумладан иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги масалалари.

2023 йил августида Сардор Умурзоқов президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.

Умурзаков 2022 йил июлидан то 2023 йил авгутга қадар Президент администрацияси раҳбари сифатида ишлаб келаётган эди.

Умурзаков 1977 йил 23 ноябрда Тошкентда туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (бакалавр) ва Рэдинг университетини (Буюк Британия, магистратура) тамомлаган. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга.

Умрзоқов 2003 йилнинг ноябрида Европа тикланиш ва тараққиёт банкида (Лондон шаҳри) ишлаган.
2007 йилда Ўзбекистонга қайтган Умрзоқов Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи ўринбосари, биринчи ўринбосари, Тошкент шаҳар Ғазначилиги бошлиғи лавозимларида ишлаган.
2014-2017 йилларда “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси бошқаруви раисининг маслаҳатчиси, 2017-2018 йилларда раис ўринбосари бўлган. Уюшма қайта ташкил этилиб, “Ўзчармсаноат”га айлантирилгач, 2018-2019 йилларда унга раислик қилган.

2019 йил 28 январда инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланган, 2020 йил 10 мартда эса бош вазир ўринбосари даражасига кўтарилган.

Тағин ўқинг
29 december 2025
Муқаддам бутун иттифоқ киночилари учун институт бўлган, ҳозирда Россия санъатини намоён қилиши кўзда тутилган олийгоҳ мутлақо ёт ғоялрни тарғиб ...
17 april 2023
1970 йилнинг бошида «Битлз»ни тарк этганидан сўнг Пол Маккартни (McCartney) ўзининг илк яккахон альбомини чиқарди. Бу вақтга келиб «Битлз» ...
14 march 2016
Бугунги кунда исталмаган шахс дея қаралаётган Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла Ориповнинг 75 ёш юбилейи ҳукуматнинг оғзаки қарорига кўра ўтказилмаслиги ...
15 november 2024
РТ: Мана хафта зувв этиб айланиб яна сиз билан юзма юзман. МС: Овонг оғо, бугун бешланжий гун. Гурунгни сиздан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...