Асосий мавзулар
18 february 2025

«Аския Сити»даги қурилиш майдонида бир шахс ҳалок бўлди

18 феврал куни Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги “Аския Сити”даги нолегал қурилиш майдонида яна бир фожиа содир бўлди.

Маълумотларга кўра, шахси номаълум эркак тахминан 35-40 ёшларда бўлиб, на қурилиш ходими, на маҳаллий аҳоли вакили экани аниқланган.

Ҳодиса тахминан соат 15:00 атрофида содир бўлган. Ҳалок бўлган фуқаро котлованга тушиб кетгани ва ўша ерда ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Ҳодиса жойига тез ёрдам бригадаси етиб келган, аммо улар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмаган. Шунингдек, ички ишлар ва прокуратура ходимлари ҳам воқеа жойида иш олиб бормоқда.

Маълумотларга кўра, мазкур котлован ноқонуний экани ва суд томонидан уни кўмиш ҳақида қарор чиқарилгани таъкидланган.

Шунга қарамай, қурилиш билан боғлиқ шахслар котлованни ёпмаган ва аксинча, ер участкалари ҳужжатлари бор деб, одамларга сотишда давом этган.

“Аския Сити”даги ноқонуний қурилиш 2018 йилдан бери баҳсли ҳолатда қолмоқда. Муаммоли ҳудудда қурилиш ишлари давом этгани ва бу каби фирибгарлик схемалари орқали фуқаролардан пул олиб келинаётгани айтилади.

Ҳеч бир давлат идорасининг бу ҳолатга таъсир ўтказа олмаётгани, одамлар уйсиз қоладими ёки ҳаётдан кўз юмадими, бундай гуруҳларга фарқи йўқлиги ҳақида маҳаллий манбалар гапирмоқда.

Ҳозирча ҳодиса юзасидан расмий изоҳ берилмаган.

Тағин ўқинг
13 november 2020
Ҳазратим, очликдан ўлдим, егани нон бер менга, Кофир ўлғайман агар десамки, баҳмон бер менга. Мошу буғдойу гуруч берким, шулар ...
21 december 2020
Қишлоқи қиз шаҳардаги бой оилага келин бўлиб тушгач, ўз уруғларидан уяларкан: «Кевурманглар кир-чир бўлиб. Бизани уйимизага фақат чиройли кийинган ...
12 may 2025
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи рекорд даражага етиб – 65 миллиард долларга яқинлашди ва бу қарзнинг катта улуши бюджет учун ажратилмоқда. ...
4 november 2021
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларни келгуси 2022 йил учун газета ва журналларга обуна қилиш кампаниясини бошлади. «Элтуз» суҳбатдошлари бу ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...