Асосий мавзулар
4 april 2025

Хоразмда диний терроризмни молиялаштиришда айбланган икки шахс қамалди

Жиноят ишлари бўйича Янгибозор туман судида 1993 йилда Хоразм вилоятида туғилган, оилали, 2 нафар фарзанди бор, маълумоти ўрта-махсус, муқаддам судланган М.К. ҳамда 2000 йилда Жиззах вилоятида туғилган, маълумоти ўрта-махсус, муқаддам судланган Д.Л.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155-3-моддаси(Терроризмни молиялаштириш) 1-қисми ва 244-2-моддаси(Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисми билан жиноят иши кўриб чиқилди.

Судда аниқланишича М.К. 2023 йилда мавсумий ишлаш учун меҳнат мигранти сифатида Россия Федерациясига бориб, ёлланма иш фаолияти билан шуғулланиб келиши давомида “Youtube” видеохостинги орқали турли хил тақиқланган диний экстремистик каналларга обуна бўлиб, ушбу каналлардаги видеофайлларни томоша қилиб келган. “Тавхид ва жиход катибаси” халқаро террорчилик ва экстремистик ташкилотига хайрихоҳлик билдириб, ташкилотнинг ғояларини қўллаб қувватлашни бошлаган ҳамда терроризмни молиялаштириш каби жиноятларни содир этган.

Д.Л. 2019 йил август ойидан бошлаб мавсумий ишлаш учун меҳнат мигранти сифатида Россия Федерациясининг турли ҳудудларида, шунингдек Қозоғистон Республикаси ҳудудида ёлланма иш фаолияти билан шуғулланиб келиши давомида “Youtube” видеохостинги, “Tik Tok” мессенжерида турли хил тақиқланган диний экстремистик маърузаларини томоша қилиб келган. “Тавхид ва жиход катибаси” халқаро террорчилик ва экстремистик ташкилотига хайрихоҳлик билдириб, ташкилотнинг ғояларини қўллаб қувватлашни бошлаган ҳамда терроризмни молиялаштириш каби жиноятларни содир этган.

Суд ҳукми билан М.К. ҳамда Д.Л.лар ЖКнинг 155-3-моддаси 1-қисми ва 244-2-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларга ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида узил-кесил 10 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тағин ўқинг
26 march 2020
«Вақт машинаси» рукни остидаги бугунги ҳикоямиз Россия истибдоди остидаги Туркистонда ижтимоий танглик ҳукмрон бўлган давр – ўтган аср бошларида ...
2 february 2017
Янги йилдан сўнг январнинг қоқ ярмигача Ватан ҳимоячиларини мадҳ этишга устивор эътибор қаратган Ўзбекистон телеканаллари кейин президентнинг кетма-кет имзоланаётган ...
22 february 2021
Бош вазирлигида Қорасув-1 мавзеси томондаги камтаргина ҳовлида истиқомат қилган президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда ҳашаматли қароргоҳларда яшашни афзал билмоқда. ...
18 march 2022
Мана яна хафта айланиб, сиз билан юзма юзман. Бу хафта ичида бутун  тараққийпарвар дунë Россия босқинига қарши мардонавор курашиб ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...