Асосий мавзулар
24 july 2025

Шуҳрат Бобожон туғилган кун 

Бугун Шуҳрат Бобожон туғилган кун. У нафақат рассом, журналист, мухолифат фаоли ёки ёзувчи, балки буюк ғоялар асосчисидир. Унинг ташаббуси билан Тошкентда шоир Рауф Парфига ҳайкал ўрнатилди, унинг ташаббуси билан йўқолган санъат дурдоналари Ўзбекистон музейларига қайтарилди, унинг ташаббуси билан «Юзук» ташкилотига асос солинди.   

«Уруғ униб чиқиши учун унумдор тупроқ керак.  Болаликда ўқиган китобларим бўлиқ тупроқ каби мени униб ўстирди. Тўртинчи синфда Мопассаннинг «Азизим» романини ўқиб ўтирганимни кўриб ўқитувчи Норжон опа ҳайрон бўлувди, «болалар шу китобни ўқийдими» деб. Болалар ë катталар учун китоб йўқ. Яхши китоб ва ëмон китоб бор. Мен яхши китобларни ўқиганимдан миннатдорман. 20 йил олдин бу китоблар Урганчдаги устахонамда турганди. 20 йил асраб авайланган китоблар музей кутубхонасидан ўрин олди. Бу китобларни бўлажак рассомлар ўқишини истардим» деган эди. у «Юзук» ташкилоти тақдимотида.

Шуҳрат Бобожон 1963 йилда Хоразмда дунёга келди

1984 йилда Низомий номидаги Тошкент Давлат институти бадиий графика факултетини тамомлади.

Чингиз Ахмаров, Малик Набиев, Янис Салпинкиди, Исфандиëр Ҳайдаров, Рўзи Чориев, Абдумўмин Бойматов ва Шавкат Абдусаламов каби атоқли рассомлар қўлида сабоқ олди.

Институтни тамомлагач, Урганч шаҳар суратлар галереясида бош муҳофиз сифатида ишлади ва замонавий рангтасвир асарларини тўплай бошлади.

1986 йилда “Хуфиёна бўса” суратини Москвадаги “Показывают молодые” кўргазмасига қўйди.

Ушбу картина 1987 йилда Токиодаги кўргазмада Япония Санъат Академиясининг олтин медалига сазовор деб топилди.

Айни йили Шуҳрат Бобожон Совет Иттифоқи рассомлар иттифоқига қабул қилинди.

Рассом “Минг бир кеча” номи остида фантастик шарқона реализм жанрида суратлар яратди.

1988 йилда шарқий Олмониядаги Reclam нашриёти томонидан чоп этилган ўзбек халқ эртаклари китобига суратлар чизди.

2010 йилда эса Шуҳрат Бобожон Брюссел шаҳрида Андижондаги хунрезликларнинг беш йиллиги муносабати билан “Андижон ёмғири” қум композициясини намойиш этди.

Шуҳрат Бобожон нафақат рассом, балки мухолифат фаоли ва журналист сифатида ҳам танилган.

Тағин ўқинг
8 december 2016
Айни пайтда Бош вазир ўринбосари Рустам Азимовнинг 22-ноябрдаги “Пластик карта орқали ҳисоб-китоб қилишда нақд пулга нисбатан 20-25 фоизга қиммат ...
3 february 2018
Президент Мирзиёев 31 январь куни Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятовни ишдан олишидан сал аввал унинг икки ўринбосари ва ...
5 december 2025
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги ўрмон хўжалигида чўпонлик қилиб юрган фуқаро жами 52 бош эчкини ўғирлаганликда айбланди. «Мен хўжалик мулкини ...
3 september 2017
Паҳлавон Содиқ 1973 йилда Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида туғилган. Тошкент ва Туркияда журналистикадан таҳсил олган. «Руҳият насими» (1994) шеърий ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...