Асосий мавзулар
10 august 2025

Болгарияда 22 ёшли йигит сувга чўкиб ўлди

Болгариянинг Созополь шаҳрида дўстлари билан чўмилишга борган 22 ёшли ўзбек талаба сувда чўкиб ўлди.

Йигитнинг танаси баҳайбат қоятошлар орасига тиқилиб қолган ва уни чиқариб олишнинг имкони бўлмаяпти. Болгария қутқарув хизмати ходимлари айни пайтда чўкиб кетган кишини сувдан чиқариб олишнинг иложи йўқлигини билдирган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов ҳам ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

“Мамлакатимиз фуқаросининг Болгариянинг Созополь шаҳрида вафот этганлиги ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз”, дейди у.

Қайд этилишича, ушбу маълумот келиб тушиши билан, Болгария Республикасини қамраб олувчи Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси билан дарҳол алоқа ўрнатилган.

 Ҳозирда дипломатлар марҳумнинг яқинлари ҳамда Болгариянинг тегишли давлат идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ишламоқда. Вазият юзасидан барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Тағин ўқинг
6 october 2016
6 октябр куни эрталаб милиция ходимлари томонидан ушланган фотограф Темур Карпов билан бирга Тошкент вилоятининг Бўка тумани пахта даласида, ...
10 october 2018
«Cуҳбатимиз ғайритабиий тус олаётганга ўхшаб кетяпти менинг назаримда, яъни мелиса ходими ва маҳкум ўртаси­даги савол‑жавоб журналист билан сиёсий шарҳловчи ...
1 march 2020
Горбачёв даври етиштирган энг таниқли рус-совет журналисти Владислав Листьев 1995 йилнинг 1 мартида Москвада отиб ўлдирилган эди. Ўша пайтда ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...