Асосий мавзулар
6 october 2025

Боғотда кумир мафияси ўзини кўрсатди

Хоразм вилояти Боғот туманида халқ қиш совуғидан кўра туман кўмир омборини назорат қилувчи гуруҳнинг совуққонлигига чидамайди. 2025 йил 4 октябрь куни тумандаги омборга келган тўртта вагондан бири очиқчасига, халқ кўзи олдида хусусий юк машинасига юклаб, “Янгиариқ тумани учун” деган баҳона билан олиб кетилди. Қолган кўмир эса Ҳазорасп ва Хонқа туманларига, хусусий шахсларга бозор нархида сотилди. Аммо боғотликлар учун мўлжалланган кўмир бир грамм ҳам қолмади.

70 тонна кўмир 70 оилани қишдан олиб чиқиши мумкин эди. Лекин бу кўмир мутлақо бошқа томонга бурилди. Туманда ўзини кўмирнинг эгасидек тутаётганлар бор. Улардан бири бу йилнинг бошида ўғирлик билан қўлга тушган, судланган. Аммо шундай шахслар яна омборга қайтарилди ва барча назорат яна ўша қўлларга топширилди. 

Омборга келган 30 га яқин вагоннинг фақат 10-15 таси халққа берилди. Қолгани хусусий омборларга киритилди ва 1000 сўмлик кўмир 1400 сўмга сотила бошланди. 

Тумандаги омбор 10 йилдан зиёд вақтдан бери С.Қ., Ш.Қ. ва С.Қ. деган таниш исмлар билан боғлиқ. Улар кўмирни ҳеч қандай қонуний асоссиз назорат қилиб келмоқда. Электрон навбат, MyGov орқали олинган рухсатнома, ҳеч бири ёрдам бермаяпти. Омбор олдида 30 минг сўмга юклатиш “услуги”, 100 минг сўм берсанг “яхшилаб юклаб берамиз” деган очиқ талаб.

Юклаш вақтида эса энг йирик, сифати яхши кўмирлар махсус 20 тоннали машинага ажратилиб, яна ўша хусусий омборга кетади. Яқинда тайинланган янги раҳбар эса қўғирчоқ. Қарор қабул қила олмайди, собиқ раҳбарлардан қўрқади. 

Омборга фақат тўртта хусусий Isuzu автомашинаси навбатсиз кира олади. Уларнинг бири омбор раҳбариники, бири ўзиники, қолган иккиси “дўстлариники”. 

Энг хунук ҳолат – паспортга бир тоннадан ортиқ кўмир олсангиз, икки баробар ҳақ тўлашингиз шарт. Ҳам очиқ талаш, ҳам қора бозор, ҳам кўр-кўрона бошқарув.

Халқ бунақа омборга эмас, бунақа мафияга қарши. Агар О‘zbekko‘mir АЖ раҳбарияти ва тегишли идоралар шошилмасдан ҳаракат қилса, халқ ўз чорасини кўради.

Тағин ўқинг
31 october 2025
Элтузга етиб келган видеода аёлниннг эри ва қайнонаси томонидан таҳқирланиб, калтаклангани акс этган. Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туманида олинган видеони ...
28 september 2018
Андижон вилояти шошилинч тез тиббий ёрдам хизмати шифокори А.нинг «Элтуз»га билдиришича, бундан 5-6 кун олдин вилоят ҳокимлиги вакили (А. ...
8 january 2026
20 мингга яқин  ноқонуний йўллар билан умрага юбориб анжанчасига кийдирган 13 апрс дин тужжори қамағда. 42 яшар анжанлик хотин  ...
3 december 2025
3 декабрь – халқаро ногиронлар куни. Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Найнаво қишлоғида яшовчи, туғма кўзи ожиз Зокиржон Тошпўлатов 3 ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...