Асосий мавзулар
17 october 2025

Риштонда камбағалларга ер бериб қарзга ботиришмоқчи

Фарғона вилояти, Риштон тумани. Ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни камбағалликдан чиқариш мақсадида берилган 14 сотих ер ҳозирда улар учун оғир солиқ ботқоғига айланди. Бу ҳақда Элтузга тумандан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатчи сўзларига кўра, дастлаб ер “деҳқончилик қилиш, озиқ-овқат етиштириш, даромад топиш учун” берилган, деб таъкидланган. Бироқ кейинчалик солиқ органлари томонидан “сув солиғи”, “ижара тўлови”, “бошқа қўшимча солиқлар” деб номланган тўловлар орқали аҳоли 8–10 миллион сўмгача қарзга ботирилмоқда.

“Фермер ҳам ижара тўламайди. Унда 14 сотих ер олган ишсиз, ногиронлиги бор фуқаро қандай қилиб 10 миллион сўм солиқ тўлайди? Қайси қонун, қайси қарорда бу жазо ёзилган?” — дейди мурожаатчи.

Мурожаатда таъкидланишича, Риштондаги маҳаллий ҳокимият ва солиқ идоралари томонидан фуқароларга асоссиз равишда ижтимоий солиқ ва ижара тўловлари юкланмоқда, шунингдек, турли баҳоналар билан солиқ қарзи юзага келтирилмоқда. Солиқчилар эса талабларни на қонун билан, на ҳужжат билан асослашмаяпти.

“Рўйхатда кўринади: Ер берилди, дейишади. Лекин амалда ер ҳам юк, солиқ ҳам. Мени номимга ер беришди, ёнимдаги хоким ёрдамчиси: 350-400 минг сўм солиқ бўлади, бошқа нарса йўқ, деб ишонтирган. Энди 10 миллион қарз чиқди,” — дейди мурожаат қилувчи.

Унинг айтишича, ишсизлиги ва ногиронлиги бор бўлган ҳолда бу даражада солиқ юки юкланиши — ижтимоий ёрдам эмас, балки қашшоқликка етаклаш билан баробар. Деҳқончиликни энди бошлаётган одам 14 сотих ердан йилига 15–20 миллион тўлаб, қандай қилиб фойда кўрсин?

Мурожаат сўнгида мурожаатчи республика даражасида масъул идоралардан унга муносабат билдиришни, солиқ юкларининг қонунийлиги қайта кўриб чиқишни, ҳамда ер олиб, қашшоқ бўлаётган юзлаб фуқаролар тақдирига эътибор қаратишни сўраган.

“Бу даражада қийналдик. Барака топгурлар, камбағални ер билан эмас, солиқ билан бўғишяпти. Биз ҳақиқий адолатни сўраймиз,” — дейди Риштонлик фуқаро.

Тағин ўқинг
30 august 2016
Президент Ислом Каримовнинг на ўлик, на тирик эканлиги давлат сири даражасида маҳфий, янги юртбошининг ким бўлиши ҳамон номаълумлича қоларкан, ...
12 september 2023
(Бир тўй ҳақида ўй) Қўшиқчи Муниса Ризаеванинг тўйига бир миллион долларнинг тепасида расход бўлди. Пулни Муниса Ризаеванинг ўзи ўн ...
18 february 2016
Дмитрий Тихонов, Eltuz.com Давлат тарғибот аппарати 2015 йил мартдан бери мени Ғарб агенти сифатида кўрсатишга тиришиб келади. Менинг ҳуқуқбонлик ...
26 november 2025
Тошкент вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 30 дона саъвани кийим остидан ноқонуний олиб ўтишга уринган одамни қўлга олди. Маълумотларга кўра, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...