Асосий мавзулар
26 october 2025

Наманганда «Экипаж такси»даги қариндош-уруғчилик ортидан текширув бошланди

Транспорт назорат инспекциясининг Наманган вилояти ҳудудий бўлими 1069 «Экипаж такси» агрегаторининг фаолияти қонунда белгиланган тартибга мувофиқлиги бўйича тегишли ташкилотлар билан ўрганиш бошланганини ва натижалар ҳақида яқин вақтда ахборот берилишини маълум қилди.

Ўрганиш Элтузда чоп этилган хабар ортидан бошланди. Нашрга мурожаат қилган, ўзини “Наманган тумани 1069 экипажи аъзоси” деб таништирган шахснинг айтишича, хизматда “таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик” авж олган, таксиларга уланган ҳайдовчиларга балл тизими жорий этилган ва унда “қариндошлар, ошна-оғайнилар” устунликка эга бўлмоқда.

Ҳайдовчилар 15 000 сўм ишга 12 000 сўм берилаётгани, эътироз қилганларга “ишласанг шу, бўлмаса ишлама” деган жавоб берилаётганини иддао қилган.

Транспорт назорат инспекцияси маълумотига кўра, ўрганиш натижалари оммага тақдим этилади.

Тағин ўқинг
17 january 2017
Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни байрами халқ орасида тантана қилинмаган бўлса-да, расмий доиралар томонидан анча дабдабали кутиб олинди. Мамлакат нашрларда ...
30 april 2019
«2006 йилнинг ўрталаридан бошлаб Ўзбекистондаги ҳамма зоналар бошлиқлари биринчи ёрдамчиси этиб МХХ вакиллари тайинланади. Бунга 2005 йил май ойида ...
22 june 2017
Президент Мирзиёев 22 июн куни Фарғона вилоятига келди. Бюджет ташкилоти ходимлари ҳам енгил тин олишди. “Шукур” – деди Элтуз ...
25 december 2025
2020 йилнинг май ойида юз берган Сардоба сув омбори тошқинидан буён тўрт йилдан зиёд вақт ўтди. Ўшанда Тошкентдаги расмийлар ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...