Асосий мавзулар
29 october 2025

Учкўприк ва Бағдодда зовурлар ёппасига кўмилмоқда

Фарғона вилоятининг Учкўприк ва Бағдод туманларида ҳокимлар президентнинг “зовурларни ёпиқ тизимга ўтказиш” таклифини фақатгина бир калима – “кўм” деб тушунган. 

Ва шу асосда оммавий зовур кўмиш амалиёти бошланган. Ҳеч қандай илмий-экологик асос, маҳаллий шароитларни ҳисобга олмасдан, тупроқ устига тупроқ тўкилмоқда.

Масалан, Олтинкўлда тадбиркор 1,1 гектар ерда 20 та савдо ва сервис объекти қурган. Агар шунга ўхшаш 30 км зовур ёпиқ тизимга ўтказилса, 1 мингта объект ва 10 мингта иш ўрни яратиш мумкинлиги қайд этилган. Ана шундан сўнг “президент айтди” деганлар ўз билганича хулоса чиқариб, ҳаракат бошлашди.

Президент эса бу таклифни катта трассалардаги зовурлар учун, ишбилармонликни ривожлантириш учун айтганди. У киши Ирригация институтини тугатган мутахассис сифатида, захли ерлар, ерости суви юқори ҳудудларда бундай ишлар қандай оқибатларга олиб келишини яхши билади.

Учкўприк ва Бағдоддаги амалдорлар эса, аҳоли зич яшайдиган, захлик даражаси юқори бўлган жойлардаги зовурларни ҳам оммавий кўма бошлади. Натижада эртанги кун хавф остига қўйилди. Ҳозир 20 та иш ўрни яратаман деб, 250 минг одамнинг соғлиғи, турар жойи, даромад манбаи хавфга рўбарў бўлди.

Бунинг оқибатида нафақат экин чиқмайди, уйлар намликдан нурайди, одамлар орасида астма, артрит, буйрак хасталиклари, нафас йўллари касалликлари кескин кўпайиши мумкин. Айрим ҳолатларда бу жараёнлар аллақачон бошланган.

Ҳеч ким президентнинг топшириғини ёки ташаббусини инкор этмаяпти. Лекин уни тўғри тушуниш керак. 

Президент “зовурларни ёпиқ тизимга ўтказиш”ни таклиф қилди. У буни барча ҳудудларда, барча шароитда амалга оширилсин демади. 

Ҳар бир ҳудуднинг хусусиятини, экологик ҳолатини ҳисобга олиш керак. Бу ерда ҳам маъсул амалдорлардан керак бўлса: “Йўқ, муҳтарам Президент, бизнинг ҳудудда бу ишлар қийин, зарарли”, деб айтиш жасорати талаб этилади. Чунки бу ерда гап халқ саломатлиги, ер ресурслари ва келажак ҳақида кетяпти.

Жамоатчи Йўлчибой Исмоилов бу масала бўйича бир неча ой аввал жиддий чиқиш қилган. Лекин ўшанда унинг гапларига эътибор бермади. Энди эса кеч бўлмасидан, вазиятга аралашиш ва амалдорларнинг ўз билганича қарорларига чек қўйиш вақти келди.

Халқнинг бугуни ва эртаси кўмилмаслиги керак. Зовурни эмас, мантиқий фикрни ҳаётга тадбиқ қилиш вақти келди.

Тағин ўқинг
8 august 2023
Экология қўмитаси раисининг ўринбосари қандай қилиб «чиқинди қироли»га айланди? Санитар тозалаш корхоналарини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга турли имтиёз ва ...
29 july 2016
Бир ҳафтадан буён Яккабоғ туманининг Самоқ, Бешкапа, Мунжир, Новқишлоқ, Ширинбулоқ, Сероб қишлоқларида яшайдиган аҳолининг лалми ерда етиштирган буғдойи маҳаллий ...
19 december 2025
Қумқўрғонда 38 яшар хотин Г. О.  маст эрини белкурак билан уриб ўлдирди. Эркак уйдаги оғилхонада боқилган улоқни сотиб,  пулни ...
15 may 2018
Тошкентлик туркшунос олим Андрей Кубатинга ўтган йилнинг декабрида Ҳарбий суд томонидан берилган 11 йиллик муддат, яқинда беш йилга туширилди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...