Document UZ
18 november 2015

Обид Қори Назаров: СНБ деган қовоғари мендан қасос олмоқда

Обид қорига суиқасд қилган Жуковский буйруқни Тошкентдан олгани ҳақидаги айблов хулосасини Швеция прокуратураси терговчиси Кристер Петерссон 17 ноябр куни судга топширди.

Аммо МХХ уни йўқ қилиш учун таъқиб қилишни бошлаганлигини Қори дастлаб 1996 йилнинг 24 феврал куни, унинг қўлидан масжид тортиб олинган пайти айтган эди.

Орадан бир йил ўтиб Обид Қори Назаровнинг 1997 йилги 24 феврал куни матбуот анжуманидаги уйи тортиб олинган пайти айтган гаплари эса худди бугунги саволларга жавобдай янграйди.

Ўшанда унинг уйи тортиб олинган ва у ҳукуматни жамоат олдида яна бир бор фош қилган эди.

У издошларига хитоб қилиб, улар жон жаҳдлари билан ўзларига тегишли мулкларни тажовуздан ҳимоя қилишга чақирганди.

“Биз курашамиз ўз мол мулкимиз учун» деганди у, бу воқеа жамаот олдида ҳукумат кирдикорининг фош бўлишига олиб келди. Кейинчалик, ҳам шундай бўлди.

Имом ўшанда ўз нутқида, бир йил бурун – 1996 йил 24 феврал воқеасини эслайди. “Ўшанда мендан масжид тортиб олинган ва бу элга овоза бўлган эди, ҳудди шу бугунгидай”, – дейди у кулиб.

Учинчи мистик нуқта – 2012 йилнинг 24 февралига келиб эса, Обид Назаровга суиқасд ўзбек ҳукумати фитнаси сифатида дунёга овоза бўлди, швед порлицияси Ўзбекистон ҳукумати ёллаган киллер Жуковскийнинг изларини аниқлади ва имом Швециянинг энг кучли шифокорлари қўлида даволана бошлади…

Тағин ўқинг
13 february 2018
13 февралда Стокҳолм шаҳри судида террор жиноятида айбланаётган ўзбекистонлик Раҳмат Оқилов маҳкамаси бошланди. Ушбу жиноят иши 35 кун, яъни ...
3 may 2020
Рассом Кирпи
15 february 2021
Ўзбекистон президентининг кенжа куëви Отабек Умаров 13 февраль соат 18лар атрофида Тошкент марказидаги кўчада йўл-транспорт ҳодисасига учради. Президент давлат ...
4 august 2016
Ўзининг машҳур «Абдуллажон» филми билан танилган ўзбек кинорежисери Зулфиқор Мусоқов ўзининг фейсбудаги саҳифасида Телевидение орқали цензура қалинган филми юзасидан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...