Document UZ
7 january 2018

Мурод Жўраев: «Ҳокимларни халқнинг ўзи сайласин»

Eltuz.com Документ рукни остида тарихий ҳужжатларни тақдим этишда давом этади. Қўлимизга тушган 1992 йилга мансуб «Эрк» газетаси парчасида, ўша пайтда Муборак тумани ҳоким ва парламент депутати бўлган Мурод Жўраев фикрлари акс этган.

rasm698
Ушбу газета Бош муҳаррири бўлган Муҳаммад Бекжон 16 йилдан буён қамоқда

Мурод Жўраев
Ўзбекистон Халқ депутати

Йиғилганимизнинг боиси – нима қилсак, халқимизни бошига тушаётган ташвишлардан ҳолос қиламиз, деган саволга жавоб бериш десам, хато бўлмайди.

Ҳозир халқнинг орасида – илгариги Иттифоқ минг марта яхши эди, деган гап юрибди.

Яна бир нарса, 1990 йили бир гуруҳ депутатлар Мустақиллик декларациясини парламентга олиб чиқдик. 1991 йили яна мустақиллик эълон қилинди, 1-сентябр байрам қилина бошланди. Унда биринчи декларация қаерга кетди?

Ҳозир парламентда 18 та депутатимиз бор. Ҳар қандай йўллар билан уларга сўз бермасликка ҳаракат қилинади.

Бошқа давлатларда кун тартиби уч кунлаб муҳокама қилингани ҳолда, бизда бир кунда кўплаб қонун қабул қилиниши мумкин.

Биз ё бирлашишимиз ёки битта битта майдонни ташлаб чиқишимиз керак.

Ҳокимликка тайинланилиши ҳақида бу ерда кўп гап бўлди. Шу ҳақда таклифим бор эди:

  1. Биринчи босқичда ҳокимларни депутатлар сайлаши керак.
  2. Иккинчи босқичда,ҳокимларни халқнинг ўзи сайласин.

Шундай қилсак, халқимизни ҳам, рахбарларни ҳам демократияга ўргатамиз, ҳамда ҳокимият структурасида ўзгаришлар бўлишига туртки берамиз.

(матн парчаси тугади)

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 june 2017
39 инчи Халқаро Москва кинофестивали танловида Россияни тамсил қилган уч асосий кинодан бирини Тошкентда туғилган рассом ва режиссер Рустам ...
22 june 2017
Президент Мирзиёев 22 июн куни Фарғона вилоятига келди. Бюджет ташкилоти ходимлари ҳам енгил тин олишди. “Шукур” – деди Элтуз ...
16 september 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. Лентада айланаëтган совуқ ҳабарларни ўқиб, Ироқ биздан ...
7 april 2015
Қудрат Бобожон Биз ҳар куни хабарлар оламиз, мамлакатда кун сайин демократия заифлашаётгани, диктатура кучайиб бораётгани ҳақида.  Эҳтимол, оддий авом ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...