Document UZ
10 october 2025

Ҳиндистонда Sresan Pharmaceutical Manufacturer фармацевтика компанияси эгаси ҳибсга олинди

Ҳиндистонда Sresan Pharmaceutical Manufacturer фармацевтика компаниясининг эгаси ҳибсга олинди.

У ишлаб чиқарган йўтал сиропини истеъмол қилгандан сўнг камида 19 нафар бола ҳалок бўлган.

Лаборатория синовлари Coldrif номли препарат таркибида диэтиленгликоль — техник суюқликларда қўлланиладиган заҳарли модда мавжудлигини кўрсатди. Унинг концентрацияси рухсат этилган меъёрдан қарийб 500 марта юқори бўлган.

Сироп мамлакатнинг бир нечта ҳудудида тақиқланди ва полиция жиноий терговни бошлади.

2023 йилдан бери Ҳиндистонда йўтал сиропларининг экспорти Гамбия, Ўзбекистон ва Камерунда болаларнинг заҳарланиши билан боғлиқ халқаро фожиалар туркумидан сўнг давлат синовларининг қўшимча босқичидан ўтказилмоқда.

2022 йил охирида Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг Marion Biotech компаниясига тегишли «Док-1 Макс» сиропини қабул қилгандан сўнг 60 дан ортиқ бола вафот этган. Яна йигирмага яқин бола ногирон бўлиб қолган.

Кейинчалик маълум бўлишича, бу препарат таркибида ҳам диэтиленгликоль мавжуд бўлган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ҳиндистондаги янги ўлим ҳолатлари «дори воситаларини назорат қилишдаги жиддий муваффақиятсизликни» кўрсатаётганини таъкидлади. Агентлик, шунингдек, заҳарли препаратлар ташқи бозорга чиқиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Ҳиндистон дунёдаги энг йирик дори ишлаб чиқарувчилардан бири бўлиб қолмоқда.

Тағин ўқинг
13 december 2019
Таниқли мухолифатчи Муҳаммад Солиҳ президентни популизмда айблади. Популизм нима ўзи? Популизм лотинча populus, яъни халқ деган маънони беради.  Халқнинг олдига чиқиб, ...
26 october 2017
Октябрь ойида жинсий зўравонликлар Ғарб мамлакатлари оммавий ахборот воситаларида энг кўп муҳокама этилаётган мавзулардан бирига айланди. Ўзбекистонда эса аксинча, ...
14 august 2025
«Эски ТошМИ» Тошкент Давлат Тиббиёт Университетида талабаларни мажбурий равишда Россиянинг Нижний Новгород шаҳрига – ҳарбий ҳолат эълон қилинган ҳудудга ...
18 april 2024
Германиядан Ўзбекистонга борган халқаро ташкилот раҳбари Умида Ниëзова ëлланган блогер томонидан ҳақорат қилинди. 18 апрель куни Фарғонада хизмат сафарида ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...