Document UZ
25 november 2025

Судланган бош врач Чортоқда шифокорларни талашда давом этмоқда

Элтуз таҳририятига Чортоқ тумани соғлиқни сақлаш бўлими ходимларидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори жамоанинг мукофот пулларини ўмараётгани таъкиланади.

Ходимлар иддаосига кўра, бош врач судланганига қарамай лавозимини сақлаб қолган ва фаолиятини давом эттирмоқда. Бош шифокор катта-кичик давраларда ўзини Чортоқ туман ДХХ ходими Жасурбек ва Наманган вилояти прокуратураси вакили Абдулбосит Нурматовга яқин эканини таъкидлайди.

«Бош шифокор бизларни мукофот пули ведомостларига қўл қўйишга мажбурлайди. Ким қўл қўймаса ишдан бўшатаман, ДХХ орқали қаматаман деб пўписа қилади» дейди тиббиёт бирлашмаси ходимлари.

Бирлашма ходимлари 2025 йил июль, август ва сентябрь ойлари учун ёзилган рағбатлантириш тўловларини ҳалигача ололмаëтганини, бу маблағлар ноқонуний тарзда ушлаб қолингани ҳақида иддао қилмоқда.

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Абдилходи Иминов  эса ушбу ҳолатга кўз юмиб келмоқда. Бошқарма раҳбари ва бош шифокор орасида қандай олди-берди муносабати борлиги мавҳум.

Масала юзасидан ДХХ, прокуратура, Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан амалий чоралар кўриш сўралади.

Тағин ўқинг
18 january 2026
Ҳа, гадонинг душмани гадо, Лекин лаънат душман гадойга. Қавми билан нафрат бобида Қилаверса жирканч бир пойга. Гадоликни тарғиб этганлар ...
5 april 2023
Бугун эсламоқчи бўлганимиз – улуғ француз ёзувчиси Антуан де Сент Экзюперининг «Кичик шаҳзода»си. 1943 йилнинг 5 апрелида Америкада илк ...
27 september 2024
Данғаралик сўконғич дея хатга тушган  фермерни  қасоскор  деб иддао қилинган прокурор қаматгани ҳақида охири ëмонлик билан тугайдиган ошкора бахти ...
16 november 2025
Россия Давлат Думаси яна барча муаммоларни ҳал қилувчи оддий ечим топди: 70 ва 75 ёшда пенсияга чиқиш. Депутат Бессараб ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...