Кўзқараш
1 november 2015

Зулм девлари билан олишаётган қиз

Шуҳрат Бобожон
Eltuz.com

Сичқон каби митти жонивор улкан филни ўлдириши мумкин, деган гапни биринчи синф ўқитувчим Зеваржон опа илк марта айтиб берганида ишонган эдим.

Ўқитувчи айтган гапни ўқувчи мутлақ ҳақиқат ўлароқ қабул қилади.

Умрим давомида бу ассметрик ҳақиқатга бир неча мисоллар кўрдим.

Буларни ичида энг кўргазмали ўрнак СССРнинг қулаши эди.

Миллионлаб жосусу айғоқчи ва танклари бўлган бу зулм салтанатини эрк истаган ҳуқуқ ҳимоячилари синдирган эди.

СССР ликвидаторларидан бири бўлган мархума Валерия опа Новодворская билан ҳали СССР оëқда турган даврда учрашиб мулоқот қилганимдан фахрланаман.

Опа билан 1987 йили Санкт Петербургда (Ўша пайтда Ленинград эди) учрашганимда у хоним «Ўзбеклар пахта теришни бойкот қилсин» деган тавсияни берган эди.

Ўша пайтда москвалик журналист Александр Минкин пахта тераëтган ўзбек қуллари ҳақида «Хлопкараб» деган мақола эълон қилган эди…

Ҳуллас орадан 30 йилга яқин вақт ўтди. СССР ағдарилди. Аммо ўзбеклар пахта даласида тўнқайганича қолваерди. Улар терган пахта Каримов «оила» сини зангину бадавлат қилди.

Шу кунларда пахта қуллигига қарши бош кўтарган Дима Тихоновнинг уйи ëқиб юборилди. Маҳалланинг ҳурматли ҳожи акалари Тихоновга қарши тухматномаларни бажони дил ëзиб беришди.

Пахта қуллигини фош қилаëтган журналист ҳамкасбим Малоҳат Эшонқулова эса СНБ пасткашлари тарафидан кунора тахқирланмоқда.

Шу ўринда Малоҳат ҳақида бир икки оғиз илиқ гап айтгим келди.

1999 йил ëзида Малоҳат Урганчдаги мен раҳбарлик қилган мустақил TV ALC каналида бир кичик лойиҳада ишлади.

Журналистик текширув¸ деб аталган бу лойиҳа асосида Малоҳат суратга олган лавҳа вилоят прокуратураси¸ божхона қўмитаси мулозимлари учун бош оғриғи бўлган эди.

Урганч туманидаги жамоа хўжалиги ўз ишчиларига ойлик ўрнига пахта ëғ беради. Томини ëпаëтган усталарга ҳақ бериш учун оила бекаси ëғни бозорга олиб чиқиб сотаëтганда прокуратура ва божхона ходимлари тарафидан калтакланади -аëлнинг олти ойлик ҳомиласи тушади ва ўзи майиб бўлиб қолади.

Лавҳада касалхонада ëтган аëл¸ врач ҳикояси билан бирга бозордаги гувоҳлар¸ прокуратура ҳамда божхона ходимлари эътирофларигача бор эди.

Бу лавҳанинг эфирга кетмаслигини кўпчилик истади.

Малоҳатни бир чеккага чақириб¸ «қанча берсак шу лавҳа эфирга кетмайди?» деб савдолашишлар ҳали эсимда.

Аммо қаршиликларга қарамасдан бу лавҳа эфирга кетди.

Бу воқеа мисолида Малоҳат Эшонқулованинг журналист маслагига содиқ¸ дуруст қиз эканига ишондим.

Ўтган давр бу ишончимни мустаҳкамлади. Бу кичик жуссали аëл Каримов даврида йўғонлашган зулм девларини қулатишига ишонаман.


Фото: Малохат Эшонқулова. 2015 йил, октябр. Қорақалпоғистонда мажбурий меҳнат бўйича мониторинг пайти

Тағин ўқинг
20 january 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни имзолади. Йўлбарс¸ фил¸ жирафа¸ ...
17 may 2019
Maна, ҳафта айланиб яна ойлар султони рамазонда сиз билан юз кўришдик. Рамазон ойида шайтонларни занжир билан боғлаб қўйишар экан. ...
22 november 2017
Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев мактаб директорлари ва ўқитувчиларини «ҳайвон», «шоқол», «эшшак», «гадой», «падарингга лаънат» дея ҳақоратлади. 16 октябрдаги ...
17 march 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ гирдини ҳам онтариб қарайди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...