Асосий мавзулар
14 december 2017

Умида Аҳмедова: Қўрқоқ киночилар ўз уйини сақлаб қола олмади

14 декабрь куни таниқли фоторассом Умида Аҳмедова ўзининг фейсбук саҳифасида бузилаётган Киночилар уйи ҳаробаларини суратга олишга боргани ҳақида ёзди:

Умида Аҳмедова 2016 йили «Ижодий протести учун» Вацлав Гавел номидаги халқаро мукофот олган эди

Кеча барибир Киночилар уйига боришга қарор қилдим. Авзойим худди мотам маросимидаги каби. Менинг кайфиятимини кўриб, Ўзбекистоннинг қайсидир узоқ вилоятларидан келган ёш йигитлар, «Ҳечқиси йўқ, яхшироғини қурамиз», дея юпатган бўлишди.

Кейин бошлиқлари келди. Жиддий тусда «дежур» ибораларни қўллай бошлади: «Ҳужжатингиз…» Гўёки аллақачон бу шаҳар сеники эмас. 1981 йили бу ерга ҳали Киночилар уйининг вайрон қилинишини суратга олишга бориш тушга ҳам кирмаганди.

Таниқли кино устаси Малик Қаюмов Киночилар уйи асосчиларидан бўлган

Ўзбекистонда илк бора кино музейи ташкил қилган ва киночилар уйи ривожига ҳисса қўшган Олег Карповдан иқтибос келтириб, Аҳмедова, агар астойдил ҳаракат бўлса, Киночилар уйини сақлаб қолиш мутлақо мумкин  эканлигини ёзади. Яъни биринчи галда бузғунчиларнинг йўлини жисмонан тўсиш ва кучли ахборот тўлқини ташкил этиш билан. Бунинг учун шунчаки жисмонан тайёр йигирматача одамнинг, қайтараман, ҳаракати етарли эди. Нимага?

Гап шундаки, Киночилар уйи ўлди, мустақиллик қўлга киритилган лаҳзадан бошлаб, шунчаки кераксизлиги боис. Расман, дарвоқе, унинг Киночилар уйи дея юритила бошлангани ҳечам айни маънони англатмайди.

Бинонинг рейдерлик йўли билан Кинематографистлар уюшмасидан тортиб олиниши, мантиқан бунинг баробарида айни уюшманинг йўқ қилиниши, ҳеч бир ғазабсиз, нари борса, жамоатчилик норозилигисиз ўтди.

Рассом Баҳодир Жалолга оид «Абадият элчилари» фрескаси ҳам Мирзиëев буйруғи билан вайрон қилинмоқда

«Ўзбеккино» раҳбарларида унинг барча майдонларини шунчаки ижарага беришдан бўлак тузукроқ ғоя ҳам туғилмади. Табиий, айрим фаолият кўринишлари қилинди, бироқ шунда ҳам астойдил эмас. Шу боис: «Киночилар уйининг ресторанларини биламан, бироқ унинг ўзида ҳеч қачон бўлмаганман» калимаси тошкентликлар феълига мос.

Менга алоҳида ёққан томони, бузиш ҳақидаги хабарларнинг “PROlogue” қисқа метражли фильмлар фестивали ва президентнинг яқинда (августда) эълон қилган «Миллий кинематографияни ривожлантириш чоралари» ҳақидаги баландпарвоз қарорига тўғри келгани бўлди.

Ва биз Киночилар уйини сақлаб қолган бўлардик, балки бу ерга бор-йўқ нияти ақча қилиш бўлган одамлар келмаганида, бунинг шахсиятга дахли йўқ. Бугун шунчаки унинг фойдасиз давр ёдгорлиги бўлишига, варварларнинг навбатдаги босқинидан омон қолишига ҳеч қандай имкони йўқ.

PS: Ҳимоя қилиш муаммо эмас, фақат нима учун ва ким учун?

Умида Аҳмедова
Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 october 2025
29 июндан 30 июнга ўтар кечаси Тожикистонда 27 яшар хотин 4 боласини ўлдирди.  Ҳалимова Мадина ўзи ва болаларини Сухоб ...
5 february 2021
Отга қоққан тақадек, сувдан чиққан бақадек, бир мирилик чақадек – рассом Тузчиларга салом! Ўзи четга буқинуб, шахсиятга тўқиниб, аллакимга ...
17 may 2018
Тошкентда содир этилган 1999 йил 16 феврал портлашлардан икки кун ўтиб, Муҳаммад Бекжоннинг акаси яшайдиган Янгибозордаги уйни Хоразм вилояти ...
18 march 2024
Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоят мактубини ўқиб эшиттирамиз. Улар Ўзбекистоннинг Бухоро, Тошкент ва Андижон вилоятларидан келган. Дастлабки ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...