Асосий мавзулар
18 september 2018

Яна ўша “Автотест”

Ҳозир Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасига оид ҳар қандай жараён тўғридан-тўғри “Автотест” МЧЖга бориб боғланаверишига кўпчилик ўрганиб қолди.

Яқинда илгари ҳайдовчилик гувоҳномаси бекор қилинган ҳайдовчилар ҳам қайта ўқиш ва имтиҳон топширишни “Автотест”да амалга ошириши мажбурий қилиб қўйилганини эшитиб, бунга яна бир бор амин бўлдим.

Бир йил аввал танишим ичиб машина ҳайдагани учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилганини билардим.

Мавжуд қонунчиликка кўра, бундайлар қайта ўқиши ва имтиҳон топшириши керак. Лекин бирорта қонун ҳужжатларида улар “Автотест”да қайта ўқиши лозимлиги белгилаб қўйилганини кўрганим йўқ.

Шундай бўлса-да, танишимнинг айтишича, “Автотест”нинг сертификати бўлмаса, қайта ўқиганлик тўғрисидаги бошқа бирорта гувоҳнома ўтмас экан.

Маълум бўлишича, бир ҳафталик қайта ўқиш учун “Автотест”га энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида ҳақ тўланади.

Бир вақтлар “Автотест” юридик шахсларга тегишли автомобиллар ҳайдовчиларини қайта ўқитиш учун монополистик ҳуқуқни айнан ҳукуматдан олганди.

Хусусий муассасанинг ҳукумат қарори билан бундай ҳуқуқ олиши ҳар доим ҳам кузатилаверадиган воқеа эмас. Ҳатто Ўзбекистонда ҳам…

Ижтимоий тармоқларда бу монополияга қарши кўплаб танқидлар ортидан айрим депутатлар ҳам ишга киришиб, “Автотест”нинг мазкур мақомини бекор қилишга эришилди.

Аммо ҳамон жойларда унинг монополиясига соя соладиган бошқа бирорта муқобил муассаса топилаётгани йўқ.

Аксинча, ҳайдовчилик гувоҳномаси бекор қилинганлар ҳам “Автотест”да қайта ўқиши мажбурий қилинганлиги бу МЧЖнинг қудрати ҳали сўнмаганини кўрсатади.

Айрим манбаларга кўра, “Автотест” МЧЖ Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Комил Алламжоновга тегишли. Ўз навбатида, К.Алламжонов солиқ идорасининг бугунги кунда собиқ раиси, қудратли Ботир Парпиевга алоқадор шахс.

Зўрники тегирмон юрғизади, деб шуни айтсалар керак-да.

Баҳодир Шариф
Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 october 2025
2025 йил 14 августда “Микрокредитбанк” АТБ томонидан қабул қилинган ҳужжат асосида 1 миллиард сўм маблағ ходимлардан ундирилган. Расмийлаштирилган фармойишда ...
15 april 2020
Ҳаво бугун ҳам бузуқ. Кечаси яна ёмғир ёғди. Туни билан безовта ухладим. Нам ҳавога оёғим оғриди. Кўрган тушларим эса ...
10 august 2022
Таниқли сиёсат арбоби ва шоир Мухаммад Солих билан май ойида ўтказилган бу суҳбат бевосита Элтуз ташаббуси билан тайёрланди. Фақат ...
26 january 2016
Ўзбек расмий рухонийларини тамсил қилган нашр ҳар бир фуқаро ўқиши керак бўлган китоблар рўйҳатини белгилади. “Ҳар бир ўзбек ўқиши ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...