Дайжест
19 march 2019

Назарбоев Зардуштга қариндошми?

Майли, бошлаб қўйдим энди, мен ҳам хайпни давом эттирай.

Қозоқларда уруғчилик тизими бугунги кунга қадар яхши сақланиб қолган. Уруғ мансубияти қиз олиш-беришдагина эмас, балки давлат мансабларини эгаллашда ҳам муҳим ўрин тутади. Айни пайтда ҳокимият тепасида Катта жуз (уйшунлар) вакиллари. Шу билан бирга, Ўрта жузнинг найман уруғи яхши позицияларни эгаллаган.

Иерархиянинг охирида эса Кичик жуз (олчинлар) туради. Асосий нефть манбалари уларнинг зонасида (Манғишлоқ ва Отров вилоятлари), шунга қарамай, бойликлар, асосан, Катта жуз қўлида. Бунинг натижасида 2011 йили Жанаозен воқеалари рўй берганди.

Назарбоев эса Катта жузнинг шапрашти (чапрачти) уруғидан. Қабилавий иерархияда бу уруғ энг қуйида туришига қарамай, Назарбоев даврида анчайин кўтарилиб олган. Ўз вақтида сарой тарихчилари Элбошига пахта қўйиш мақсадида уруғ тарихини ўрганиб, унинг келиб чиқишини олис минг йилликларга боғлаб ташлаган эди (пахта қўйиш Қозоғистонда ҳам бор).

Масалан, ўз вақтида бир қозоқ тарихчиси зардуштийлик дини асосчиси Зардушт (Заратуштра) шапрашти уруғидан келиб чиққани ҳақидаги “гениал” фикрни олиб чиққан эди. Заратуштра исмининг қозоқча талқинини келтирсам, менимча, кулгидан йиқилиб қоласизлар: Жаратушы, яъни Яратувчи.

Мана шунақа гаплар. Энди у доруломон даврлар ўтди-кетди, Зардуштни ҳам тинч қўйишса керак.

Эльдар Асанов,
Телеграмдаги «Асанов формати» блогери

Тағин ўқинг
13 october 2016
Операция столида қолаётган шўрлик беморнинг пахта тугашини кутишдан бошқа чораси йўқ. Чунки тиббиёт ходимлари учун инсон соғлиғидан кўра, пахта ...
16 august 2023
14 август куни Тошкентда репортаж тайёрламоқчи бўлган Зўр.ТВ журналистлари Нурзодбек Воҳидов ва Сардорбек Йўлдошевларни калтаклаган қурилиш бошқарувчисига чора кўрилди. ...
12 november 2025
Ўзбекистон АҚШдан самолётлар, дуккакли донлар ва тонналаб пахта сотиб олади ҳамда америкаликлар учун визасиз тартиб жорий этади АҚШ Давлат ...
20 may 2022
«Менинг мактаб аро булдур муродим, хатимдек чиқса имлою саводим.» Демократ шоир Фурқат бу мисраларни ëзганида 9 ëшида эди. Фақат ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...