Кўзқараш
16 may 2019

Маҳмуд Ражаб – шоир, бор гап шу!

Ҳақиқатга қайси томонидан қарасанг ҳам бир хил кўринади, дейишади. Маҳмуд Ражаб -шоир, ёзувчи, шу миллатнинг чин бир фидоийси, Матназар Абдулҳакимнинг хос шогирдларидан – ҳақиқат шу! Яъни Маҳмуд Ражаб шахсида шу ҳақиқатни – шоир деган ҳақиқатни кўриш мумкин, қолгани – уйдирма!!! Мен Маҳмуд аканинг шахсини яхши биламан, ижодини қадрлайман. Шеър йўлида ҳамсафарлармиз. Яна бир гўзал шоирнинг адолатсизликка ем бўлишига йўл қўймайлик! Шоирлар қамоқхона ва дорларга эмас, энг гўзал юракларга салом бериб кириб борсин, Халқим!!! Мавриди билан Маҳмуд Ражаб шеърларидан туҳфа этамиз.

Гўзал Бегим
Шоиранинг фейсбук саҳифасидан

БЕҚАРОРЛИК

Ўзгармас қарорим беқарорликдир,
Бир шохада тура олмайман доим.
Ўтириб олганим шох қуриётса,
Гуллаган шохларга ўзгарар жойим.

Янада беқарор бўлурман баттар,
Тарози устига чиқмоқчи чоғим.
Нисбий бўлса агар адолат, ўлчов,
Икки паллададир икки оёғим.

АГАРДА…

Эҳ, нақадар зерикарлидир,
Фақат ҳақиқатга ишонмоқ.
Севаман деб алдагин мени.
Сўнгра эса
Қучоғингда тутиб қолмасанг,
Ёрилиб ўламан севинчдан.
Оғушингдан жой сўрармидим
Бу дунёга сиғолганимда.

ИЛЛЮЗИЯ

Терак тепасида ўтирган ойни,
Яшириб қўймоққа топдилар имкон.
Ой-ку этак билан ёпилмас, лекин,
Кўзни этак билан ёпмоқ мумкиндир.
Шамол келаётир дарғазаб, чунки
Шамолга тўнкади
Теракни
Қимирлатиб кетган кимсалар.

ТИНЧЛИК СУВРАТИ

Милтиқ кўтарилиб
ҳуркитар бирдан
Қаноти бор ҳамма нарсани.
Қушлар талвасада учар,
фойдасиз,
Ўқ барибир қувиб етади.
Шунда бирдан қайдандир келиб
Милтиқнинг учига қўнар ниначи.

ВАҲИМАЛИ ТУН

Зорланиб-зорланиб маърайди бузоқ,
Гўдак чирқирайди бешикда.
Итлар увиллайди қайғули, узоқ,
Товушлар лашкари эшикда.

Қувонч ғойиб бўлган билдирмай секин,
Узоқларга қочиб кетгандир уйқу.
Эшик тамбаланган мустаҳкам, лекин
Бостириб киради хонага қўрқув.

Маҳмуд Ражаб

Тағин ўқинг
12 november 2019
«Бизларни Тошкентга чақирса, билингки, фақат МВД подвалига олиб келишади. “Эрк”ни батамом йўқ қилишни креслодаги қўтир эшшак укаси Зокир қўтирга ...
16 may 2016
Бу ҳақда маълум қилган РМК президенти, Россия президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзоси Борис Кравчук: ...
20 october 2020
Шахсан мен учун Ўзбекистондаги диний ақидапарастликнинг янги тарихи Қўқон ҳокими Баҳодир Жалоловнинг «Шарқ ва Ғарб учрашуви» фрескасини устидан бўяб ...
25 november 2025
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Комил Исмоилович Алламжонов маслаҳатчи-вакил — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг АҚШдаги вакили лавозимига ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...