• Фото: Муҳаммад Солиҳ набиралари тайёрлаган кашта
Асосий мавзулар
24 april 2020

Амал ва риё

Яқинда бир киши ЎзбекТВ дан чиқиб, «Аллоҳни зикр қилаётганингни биров эшитиб қолса, бу риё бўлади, ибодатинг қабул бўлмайди», дея инсонларни қўрқитди. (Аллоҳнинг нимани қабул этиб, нимани қабул этмаслигини қайси манбадан ўрганишади, ажабо).

Шунга ўхшаган «шайх»лар ҳам мусулмонларни қилган амалини яширишга, амал учун мукофот кутмасликка чақиради.

Албатта, амал кўз-кўз қилинмаса, адабга уйғун қилинса, яхши. Аммо у ошкор бўлса, амал соҳибининг айби нимада? Аллоҳу Таоло қулнинг ошкор бўлишини истамадигини билади-ку.

Ҳар бир мусулмон бир яхшилик қиларкан, унинг мукофоти борлигига асло шубҳа қилмайди ва бемалол яхшилик қилади.

Яхшилигига мукофот берилишига шубҳа қилиш Аллоҳнинг марҳаматига шубҳа қилишдир чунки.

Ҳар бир қилинган яхшилик тамалида мусбат маънода бир таъма ётади.

Баъзан таъма сўзига манфий мазмун юклаб хато қиламиз.

Масалан, бир мусулмон Аллоҳ ризоси учун деб биттасига яхшилик қилса, бу яхшилик учун Аллоҳдан ризолик талаби таъмагирликка кирадими?

«Бу яхшиликни Аллоҳ ризоси учун қилдим, менга ҳеч нарса керакмайди», дейиш ёлгончиликдир. Чунки одам ўзи айтиб турибди «Аллоҳ ризоси учун қилдим», деб.

Яширин қилинган яхши амалларини ҳам «ҳар нарсани кўрган Зот бу амалимни ҳам кўради», деб ўйламаган бирор мўмин борми дунёда?

Ёки ҳатто гўзал амаллари учун ҳеч бир мукофот истамаган, фақат «Аллоҳнинг дийдори менга кифоя», дея муридларига эълон этган муборак зотлар бу Дийдорнинг мукофотлар ичида энг буюги эканлигини билишмайдими?

«Яхшилик қил, денгизга от, балиқ билмаса, Холиқ билар», дея бизга насиҳат қилган мубораклар ҳам Холиқнинг билишини билиб дарёга отаётганлари йўқми қилган яхшиликларини?

Қилган амали учун Аллоҳдан мукофот кутиш риё эмас.

Риёнинг бошқа белгилари бор.

Мен ўзимда кўрганларимни айтаман. Жамоат билан қилинган намозларда бутун ҳаракатлар (руку,сажда..ва ҳакозо)ни маромига етказиб қилишга тиришаман. Аммо бу тақдирга шоён тиришқоқлик намозни якка ўзим қилаётганда, айниқса, ҳорғин пайтда бажо келтирилган намозларимда ғойиб бўлади. Руку ва саждаларни маромига етказишга эринаман. Қаддим шалпайиб туради, қўлларимни соғлом боғламайман, қоринга тушиб туради ва ҳоказо.

Бу ҳолатнинг риёга яқинлигини ҳис этаман. Чунки одамлар ёнида намозни маромида қилиб, ёлғизликда (Аллоҳ кўриб турган!) намозимни тўғри қилишга танбаллик қилдим. Бундай намоз учун авф кутиш хаёлпарастлик, албатта…

Аммо мусулмон яхшилиги учун ичида ёки ошкор Аллоҳдан хайр таъма қилса, бу риё эмас.

Аллоҳдан мукофот кутиб, «мукофот кутмайман», дейиш РИЁдир.

Қолаверса, амалдан собитроқ бир тасалли бор.

Бу тасаллини хусронда бўлган бизларга Аллоҳнинг марҳаматидан бошқа ҳеч бир амал қутқармаслигининг билинчи беради.

Муҳаммад Солиҳ
Адибнинг фейсбукдаги саҳифасидан

Тағин ўқинг
30 november 2018
2018 йилнинг 29 ноябрь куни Хоразм вилояти жиноят ишлари суди биносида журналист Давлатназар Рўзметов иши бўйича апелляция суди мажлиси ...
24 april 2019
Жиззах вилоятининг Зомин туманида 23 апрель куни ўтган йили «Зомин сити» қурилиши учун бузилган уйлари эвазига етарли товон пули ...
9 february 2018
ёхуд Туркияда эрга тегиб олаётган ўзбек аёллари ҳақида 35 ёшли Муслима Туркияга ишлагани бораётганида турмушга чиқишни орзу қилмаганди. Аввалига ...
29 may 2019
Тошкентлик қўшиқчи Абдулла Қурбоновнинг Умра сафари пайтида хоразмлик қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов шаънига ёғдирган ҳақоратлари акс этган аудио 27 май ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...