Асосий мавзулар
3 may 2020

Cардоба тўғони фалокати ҳақида мулоҳаза

Сардобадаги тўғоннинг уриб кетиши, пастдаги қишлоқларнинг сув олиши бу – иситма ёки таъбир жоиз бўлса, айсбергнинг учи, холос. Келинг, шу иситманинг ёки айсбергнинг остига тушишга ҳаракат қилиб кўрайлик.

Йўқ, масалага прокурор каби ёндашмаймиз, балки бир тадқиқотчи сингари умумий ёндашамиз. Бундай ёндашувда ҳеч ким жазоланмаса-да, келажакда бу каби фалокатларнинг олди олиниши мумкин. Албатта, натижаларга қулоқ солинса. Жамоатчилик фикрларини элакдан ўтказиб, сарагини ишлатган жамиятлар яхши томонга ўзгаради.

Шундай қилиб, нега бу ҳодиса рўй берди?

Тўғон қуриш ҳақиқий мутахассисларнинг қўлига топширилмаган. Ҳақиқий мутахассис ким? У ўз ишининг устаси ва ҳалол одам. Шундай одам қурмаган тўғонни. Ёки шундай одамга имкон берилмаган. Бунинг сабаблари турлича бўлиши мумкин: коррупциядан тортиб, тизимдаги уқувсизликкача!..

Энди бу биттагина мисол.

Шу биттагина мисолдан кўплаб бошқа мисолларга, муаммоларга бориш мумкин. Улар ҳам мўрт тўғон каби жамиятда мадда боғлаб ётибди. Уларни ҳам шу кўйга солаётганлар турли йўллар билан соҳалар бошига келиб қолган тасодифий каслар – чала мутахассису чала одамлардир!

Хулоса шуки, ҳар бир соҳа жиловини ўз одамига, ўз мутахассисига топшириш керак, ниҳоят!.. Афсуски, hеспубликанинг кўп жойларида жиловлар тасодифий раҳбарлар қўлида. Бундай раҳбарлар одатда соҳага эмас, ўзидан бир поғона тепадаги каттароқ амалдорга хизмат қилади. Бундай ҳолда тўртта-бешта раҳбару раҳбарчаларнинг шахсий томорқаси гуллаб кетиши мумкин-у, лекин улар бош бўлиб турган соҳалар қуриб битиши аниқ.

Нега тасодифий одамлар раҳбар бўлиб қолмоқда?

Чунки улардан-да каттароқ раҳбарлар шуни хоҳлашмоқда. Улар танқидни кўтара олишмайди. Ишнинг ҳақиқий мутахассиси эса у билан соҳа бўйича тортишиб қолиши, ундай эмас, бундай дея, ўз профессионал қарашларини илгари суриши мумкин. Катта раҳбарлар одатда шундан қочади, қўрқади ва ён-атрофига лаббайчи-маддоҳларни, қуллуқчи-хизматкорларни йиғиб олади. Чунки уларда билим йўқ, тажриба йўқ, бас, катта раҳбарлар нима деса, кичиклари робот каби шуни бажаради. Топшириқнинг реал вазиятга қай даражада тўғри келиб-келмаслиги ҳақида эса ўйлаб ҳам ўтирмайди. Натижада улар қурган тўғонни сув уради, улар тайёрлаган футболчиларни рақиблар суради ва ҳоказо…

Қисқаси, ривожланмоқчи бўлсак, соҳалар бошқарувини ҳақиқий мутахассисларига бериш керак! Ҳамда енг шимариб астойдил ишлашларига қўйиб берайлик. Йўқса, ҳали кўп “тўғон”лардан хавфсираб яшашга тўғри келади…

Улуғбек Ҳамдам

2020 йил 2-май

Тағин ўқинг
18 april 2024
Стокгольм шаҳрида Швециянинг “Solidariska byggare” (Қурувчилар бирдамлиги) касаба уюшмаси ўзбек меҳнат муҳожирлари учун доимий учрашувлар ташкил қилмоқда. Бу учрашувлардан ...
22 may 2016
Тожикистон конституцияги ўзгартиришлар киритишни назарда тутган референдум президент Имомали Раҳмон ҳокимиятини амалда янада мустаҳкамлашга қаратилгани айтилади. Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар ...
2 april 2025
Элтуз порталига ёғилаётган шикоятлар оқимини ёритишда давом этамиз. Навбатдаги бешта мактуб Ўзбекистоннинг Тошкент, Наманган, Жиззах ва Андижон вилоятларидан келган ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...