Асосий мавзулар
2 february 2021

Пиёз бозоридаги университет

“Элтуз” қисқа ҳажвий анимацион фильмлар туркумини давом эттиради. Навбатдаги фильм ёзувчи Раҳимжон Раҳмат матни асосида тайёрланди.

Муаллиф Қўқоннинг Каппонбозорида пиёз сотаётган ўқувчини учратиб қолади. «Ҳозирги ёшлар анчайин тадбиркор, битта ўқ билан иккита қуённи уради», дейди у киноя билан.

–  Қаерда ишлаяпсан?  

–  Коппонбозордаман. Пиёз сотаман.

– Ўқишга кирмадингми? 

– Фарғонада ўқийман.

–  Фарғонада ўқисанг,  қанақа қилиб Қўқоннинг Коппонбозорида пиёз сотасан?  Ё сиртдан ўқийсанми?

– Йўқ. Кундузи ўқийман.

– Ҳммм… Тушунарли. Пиёз даромадининг ярми Фарғонадаги домлаларга пора сифатида  кетаркан-да. Шундайми?

– Шунақа.

– Дарсга қатнамасанг, миянг бўм-бўш қолади-ку.

  – Ўқишни битириб, мелисага ишга кираман.

– Унақада дарсга бормасанг ҳам бўлаверади, сотавер Коппонбозорда пиёзингни. Мелисада сенсиз ҳам саводсиз етарли.

(Кулги. Тасвир: ўқ еган қуëнлар тирилиб, икки тарафга қочиб кетади)

Билаги кучли бирни, билими кучли мингни енгади. Ўқинг. Аммо ҳақиқий ўқинг..

Тағин ўқинг
27 december 2019
«Совғанг бошингдан қолсин. Китобдан ҳам совға бўладими? Бир миллион рубль бер, битта коттеж ҳам бер!!!» Кечган йилда россиялик миллиардер ...
6 january 2017
Фарғона вилояти бош нашри “Фарғона ҳақиқати” солиқ, оқава сув ва электр энергиясидан қарздорлар рўйхати ва мавзуга оид мақолаларни эълон ...
4 october 2015
“Ёшлар” телеканалида эфирга узатилаётган “Сенга ошиқман” (Ишани) сериалини Ўзбекистон Оммавий ахборот воситалари мониторинг маркази зарарли, деб топди.
8 july 2022
Зебра деган ҳайвон бор. Эшшакнинг бир тури. Гўшти ҳалол бўлгани учун сўйиб еса бўлади. Зебранинг усти оқ қора йўл ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...