• Суратда: Алишер Таксанов марҳум президент Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Каримов билан
Асосий мавзулар
3 november 2021

Алишер Таксанов Абдулазиз Комилов ҳақида кескин гапирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Россия журналистлари учун 22 октябрда бўлиб ўтган матбуот анжуманида гапирган гаплари ўзбек фаолларининг турли бахсларига сабаб бўлди.

Россиядаги дипломатик корпуснинг собиқ ходими, айни пайтда Швейцарияда яшаётган Алишер Таксанов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг НТВ журналисти саволига жавобан айтган хориждаги мухолифат ҳақидаги фикрларини анча кескин шарҳлади:

«Гарчи Каримов Куба коммунистик ақидапарастлик ороли эканини таъкидлаган бўлса-да (унинг ўзи КПСС аъзоси эди – мана парадокс), амалда у ақидапарастликнинг янада ёмон кўринишини байроқ қилган толиблар билан яширин ва тўғридан-тўғри дўстлашди. 

Унинг ҳукмронлиги даврида қўшни Тожикистон иқтисодий қамал қилинди. Каримов Андижонни қатлиом қилганидан сўнг АҚШ ва Европа билан муносабатлар ёмонлашди. 

Комилов даврида ТИВ унинг шахсий бизнесига айланди. Укаси Бахтиёр Комилов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида ишлади. Аммо дипломатик ишлар билан амалда шуғулланмади, давлат ҳисобидан ҳашамат ичида яшаб, амалдорлар ва мафиянинг шахсий муаммоларини ҳал қилди. 

Таниши Алишер Воҳидов кўп йиллар Ўзбекистоннинг БМТдаги, сўнг эса АҚШдаги элчиси бўлиб юрди. Унинг Ўзбекистонга фойдаси тегди, дейиш мушкул. 

Узоқ йиллар давомида Комилов Россиянинг, айниқса, олигарх Алишер Усмоновнинг стратегик соҳалардаги лойиҳаларини олға суриш билан шуғулланди. 

Комиловнинг ўғли Дониёр Россия фуқароси ҳисобланади. На Каримовни, на Шавкат Мирзиёевни бу даражадаги амалдорнинг хорижда оиласи ва мулки борлиги ажаблантирмади. 

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси эканида бу ҳайбаракаллачи ватан манфаатларини ўйлаш ўрнига Гулнора Каримованинг оилавий муаммоларини ҳал қилиш билан банд бўлди. Агар 11 сентябрь воқеалари юз бермаганида Ўзбекистон-Америка муносабатларида бирорта олға силжиш бўлмасди…

Комилов даврида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги жазоловчи вазифасига эга бўлди: 

1. У хориждаги барча ўзбекистонликларни кузатиб борди.

2. Хорижга чиқиши ёки хорижга чиқиш паспортини бериш рад этилганларни рўйхатга олди. 

3. Фуқароликдан маҳрум этилганларни рўйхатга тиқди.

Энди эса бу “чақиртикан” бир вақтлар ўзи мамлакатдан сиқиб чиқарилишига бош қўшган мухолифат ҳақида нималардир гапириб ётибди. 

“Бу нафақат тизимсиз, балки тарқоқ мухолифат. Кўп ҳолларда улар бир-биридан узоқ, хориждаги мухолифат ичида ўзини етакчи кўрсатишга уринадиган алоҳида шахслардир”, дея таъкидлади фақат толиблар тимсолидаги афғон мухолифати билангина учрашган вазир “ақлли”лик қилиб. 

Ўзи ҳеч қачон иши тушмаган ўзбек мухолифати тўғрисида у укаси Бахтиёр Венадан туриб ароқдан заҳарланиш таъсирида ёзган ҳисоботлар орқалигина таниш», дея ёзди Алишер Таксанов ўзининг фейсбукдаги саҳифасида. 

Бугунги кунда Швейцарияда яшаётган Алишер Таксанов илгари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишлаган ва ТИВ рахбари Абдулазиз Комилов узоқ йиллардан буён яқиндан танийдиган ўзбек фаолларидан биридир».

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 january 2024
Қирғизистон парламенти кеча, яъни 10 январда кўпчилик овоз билан депутат Эмил Жамғирчиевни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берди. Мазкур қарорни ...
5 april 2022
АҚШ президенти Жо Байден Владимир Путинни ҳарбий жиноятчи деб атади ва рус ҳарбийлари томонидан Бучада тинч аҳолининг ўлдирилиши учун ...
9 may 2016
«Миллий тикланиш» газетаси Ўзбекистон президентининг 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Хотира майдонида ОАВ вакилларига берган ...
23 february 2021
(Муҳаммад Солиҳ аудиокитобининг давоми) Сизлар-чи, 1987 йилда нима билан машғул эдинглар, жаноб манқуртлар? Масалан, мен биламан, сизларнинг адабиётчиларингиз у ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...