Кўзқараш
1 december 2025

Пархоналик капандўзлар

Марадер яъни талончи деган сўзни «капандўз» деб ҳам айтишади. Шундай одамлар бор ўликларни гўрдан қa зиб олтин тишини суғуриб юришади. Мактаб доскаси¸ партаси ëки биноларини сотадиганларни ҳам кафандўз деса бўлади. Масалан мен балки бонкани ўмарган  ўғри ҳақида бунчалик нафрат билан ëзмасдим. Тепадаги расмдаги хотин Данғарадаги мактаб басейнини буздириб ўрнини сотган собиқ диретор Мўмина Эркинова. Ëнидаги эса Шерзод Долимов. Вилоят Халқ таълими бошлиғи. Басейн ўрнини  сотиб олган  тужжор йигит шу одам билан келишган дея иддао қилишди Фарғона вилояти, Данғара тумани, Қизилмуш қишлоғи аҳолиси номидан дея битилган мактуб подписантлари. 

«Ҳурматли Рассом Туз, Тегирмонбоши қишлоғида жойлашган 18 мактабнинг бус—бутун, фақат қувири тиқилиб қолган басейни бор эди, трубага темир тиқса очилиб кетарди. Шунингдек, басейн ёнидан югириш йўлкаси ўтган эди. Бир неча йил бурун собиқ мактаб диретори Мўмина Эркинова мактабга қўшни яшайдиган шахсга басейнни сотиб юборди. У эса экскватор олиб келиб тайёр, бирор жойи шикаст емаган басейнни бетонларини қўпориб, яна ёнидан жой қўшиб олиб оддий лойдан хунукдан ҳунук қилиб иссиқхона қуриб олди. Бунинг натижасида югуриш йўлкаси ҳам тўсилиб қолди. Бу қонунсизликка туман ва вилоят Халқ таълими бошлиқлари ҳам индамади.  Ўқитувчилар ҳам, ота—оналар ҳам бу ишдан қаттиқ норози. Аризамизни Данғара прокурори Акмалхон Бобохоновга еткизсангиз. Мактабимиздаги қонунсизликка барҳам берсалар. Прокуроримиз ватанпарвар инсон. Яқинда унинг ташаббуси билан болалар боғчаси қурилди. Зора бизнинг мактабга ҳам ёрдам берса. Бу мурожаатни Қизилмуш қишлоқ аҳли ёзди. (имзо телефон ва манзиллар) 

Махаллий журналистнинг айтишича бу мактабни мустақилликнинг дастлабки йиллари шу мактабда ўқиган, ҳозирда собиқ амалдор Ш. Рўзматов давлатдан пул олмай, ўзи пул топиб замонавий кўринишда қурган эди.

» Мактабимиз пишган ғиштдан қурилган. Икки қават. Спортзали ва стандартга мос стадиони бор. Бассейни ҳам бор эди. Кўзи оч директор бассейни буздириб сотиб юборди. Басейнни сотиб олган кимса қарйиб 40 сотиқ жойга гадойнинг капасига ўхшатиб иссиқхона қуриб олган. Мўмина Эркинова қасддан,  пул ишлаш мақсадида бус—бутун бассейни сотиб юборди. Бировдан қўрқмадиям, бировдан уялмадиям. Таълим бошлиқлари таълим инфратузилмасини вайрон қилиб турса дардингни кимга айтасан. Мактаб бассейини бузиб, ўрнини сотиш дунёда бўлмагандир эҳтимол.  Бу бошлиқлар яъжуж—маъжуздан ёмон. Халқ таълими вазири ҳам Тошкентдан одам юбориб вазиятни ўргансин.» деб ëзғирди журналист.

Ëмоннинг кучи япалоққа етибди. Мактаб бассейнини сотиб еган пархоналик капандўзларга ким чора кўради?

Рассом Туз саҳифасидан

Тағин ўқинг
6 october 2016
Айни кунларда 4 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон президенти сайловига иштирок этиши кутилаётган номзодлар учун сайловчилар имзосини тўплаш жараёни бормоқда. ...
29 april 2016
«Ҳуррият» газетасида Халқаро ёшлар бирдамлик куни муносабати билан эълон қилинган мақолада бугунги кунда дунё ёшлари муаммолар гирдобига ботиб қолгани, ...
27 august 2023
Футбол бўйича Ўзбекистон иккинчи лигаси Сурхондарё биринчилигида, 1:1 дуранг билан якунланган  «Сурхон Фарм» ва «Жарқўрғон» жамоалари ўртасидаги учрашув сўнг ...
11 july 2019
Гулчеҳра Нуриллаева 1938 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Тошкент давлат университети ва Москвадаги Олий адабиёт курсларида таҳсил олган. 15 дан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...