Кундалик
24 june 2016

Истанбулда ўзбек фуқаросининг 1 миллион 900 минг долларини қароқчи урди

Истанбул полициясига кўра, 23 июн куни тушлик пайтида Истанбулнинг Енибосна мавзеида Ўзбекистонлик тадбиркор (балки мулозим) О.Е. йўлтўсар қароқчилар ҳужумига учрагани борасида шикоят қайд қилинган.

rasm1591
Ўзбекистон ҳаво йўллари ширкатида ноқонуний пул трансфери мавжудми?

Айтилишича Ўзбекистон фуқароси О. Е. Тошкент-Истанбул учоғи воситасида Ўзбекистондан келтирилган бир миллион тўққиз юз минг нақд долларни Отатурк аэропортидан олиб ўз машинасида шаҳар томонга юрган.

Автомобил Енибосна (Yenibosna) мавзеига яқинлашганда қуролланган уч йўлтўсар тарафидан куршовга олиниб тўхтатилган.

Олдин таъқиб сўнгра талон

Талончилар Ўзбекистон фуқаросини пешонасига тўппонча тираб пул солинган сумкани тортиб олиб қочиб кетишган.

Ўғирлик атрофдаги хавфсизлик камералари нигоҳига тушди. Видеотасвирларни тахлил қилган турк полицияси талончилар ўзбек пулдорини аэропортдан бошлаб таъқиб қилгани ва қулай пайт келгани ҳамон талончиликка ўтганини билдирди.

Воқеа юзасидан суриштирув бошланган.

rasm1593
Истанбул-Тошкент рейси атрофида шубҳали атмосфера ҳукм суради

Eltuz.com мухбири икки миллион долларга яқин нақд пулнинг қандай қилиб Тошкент аэропорти божхона назоратидан ўтгани билан қизиқиб Ўзбекистон ҳаво йўллари ширкатининг Истанбул Ота-турк аэропортидаги вакилига савол берди.

Вакил жавоб бера олмаслигини билдириш билан кифояланди.

Ўзбекистондаги қоидаларга кўра, фуқаро ўз ëнида фақат икки минг долларгача бўлган миқдордаги нақд валютани олиб чиқа олади.

Истанбулда “ўзбек пулдорининг таланиши” воқеаси Ўзбекистон божхона ва МХХ чегара қўшинлари ҳамда Ўзбекистон ҳаво йўллари ширкатида “нақд долларни трансфер” қилиш бўйича ноқонуний коридор мавжуд деган эҳтимолга далил бўла олади.

Айни воқеа “чинозлик Аҳмадбойнинг миллионлари қаерга кетди?” деган саволга ҳам ип учи бўлиши мумкин.

Сўз навбати Ўзбекистон прокуратурасига.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 august 2019
Асакалик тадбиркор Сирожиддин Нажмиддинов туман марказида ташкил қилган «Тасанно Омад Люкс» савдо мажмуасини шериги Анвар Ўринбоев тортиб олинганидан шикоят ...
8 march 2024
Келди пок гулгун замон, ҳаммомга бошланглар мени… Анвар Обиджон МС: Ничиксизла мўччи ойбика хўжик бррило. Ҳаззатишма нерина галди. Матчонбой ...
26 september 2019
Шоир ва журналист Маҳмуд Ражаб тақдири борасида Ўзбекистондаги маҳаллий журналистларнинг журъати Хоразм вилояти ИИБнинг у ҳақдаги расмий баёнотларини эълон ...
11 april 2017
Стокголм ҳужумчиси самарқандлик Рахмат Ақилов телефонидан чиққан сўнгги СМСлар одамни жунбушга солади. «Ёмон, бир нечтасинигина босдим холос. Машина бошқа ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...