Асосий мавзулар
13 february 2017

Reina ҳужумчиси Машарипов ўз ўғлининг ҳам ҳудкуш бомбачи бўлишини истаган

Ўтган жума расман сўроққа тутиш учун Силвири қамоғига юборилган Ўзбекистон ватандоши Абдуқодир Машариповнинг Reina тунги клубига ҳужум олдидан камера олдида туриб видеомурожаат қилгани терговга маълум бўлди.

Турк матбуотининг тергов ҳужжатларига таяниб билдиришига кўра, Машарипов 27 декабр куни соат 23 дан 57 дақиқа ўтганида “алвидо видеоси”ни тасвирга олдирган.

Машариповнинг хотини Зарина Нуриллаева суратга олган бу видеода муҳтамал қотил “ўзини портлатиш усули билан кофирларга талафот етказишини”маълум қилган.

Зарина Нуруллева эри Машарипов Эронда эканлигида ИШИД вакилига байъат берганлигини терговга айтган.

Турк матбуотига сизган маълумотга кўра, видеомурожаатда Машарипов “фарзандлари улғайгунига қадар хотини моддий қийинчилик кўрмаслигига” кафолат сўраган ва ўғлига ҳам улғайганида “жонли бомба бўлишни” тавсия қилган.

Видеотасмада, қирғиндан сўнг Машариповнинг оиласи “ИШИД қўлловида бўлишига шубҳаси йўқлиги ва қирғиндан олдин бу ишга ëрдам берадиган ва ўзи каби яна бир қирғин уюштирадиган биродари билан кўришиши“ ҳақида ҳам билдирилган.

Бу видео олинишидан бир кун олдин Машарипов “қирғин ўтказилиши режаланган” тунги клуб олдида селфи видео олиб Суриядаги ИШИД координаторларига жўнатгани ҳақида ҳам турк матбуоти ëзган эди.

Машарипов ИШИД топшириғига кўра қирғин қилганини эътироф қилди

Истанбул Жумҳурият Бош прокуратурасининг Reina ҳужумида айбланган Машариповни қамоқда сақлаш бўйича ҳужжатида, “ИШИД террор тармоғи аъзоси Ўзбекистон ватандоши бўлган этник тожик Машарипов ИШИДнинг Туркия бўйлаб террор ўтказиш бўйича масъули “Абу Жиҳод” код исми билан ишлаган Yasser Mohammed Salem Radown топшириғига кўра ҳаракат қилганлигини тан олди” дейилади.

«Миллатдошимиз»

34 яшар Абдулқодир Машарипов 1 январга ўтар кечаси Reina тунги клубига қуролли ҳужум қилиб, 39 кишини отиб ташлаган ва яна 69 одамни яраланган эди.

Ҳужум учун масъулиятни “Исломий давлат” радикал гуруҳи ўз зиммасига олди.

Абу Муҳаммад Хуросоний лақабли Машарипов Туркия бўйлаб 16 кун давом этган қидириш амалиёти натижасида Истанбулда ушланди.

Машарипов Туркияга 2016 йил январида Эрон орқали келгани, бир муддат Кўнё шаҳрида яшагани, кейин “Исломий давлат” масъулларидан Истанбулда террор хуружи уюштириш амрини олганини билдирган.

Тошкент телевидениеси 2 февраль куни эфирга узатган «Кўнгилдаги қора доғлар» номли кўрсатувда Истанбул ҳужумчисини «миллатдошимиз» деб атаган эди.

Машарипов иши бўйича 36 киши қўлга олинди. Уларни орасида ўзбеклар жумладан Машариповнинг хотини Зарина Нуруллаева ҳам бор.

Видео: https://youtu.be/eMMgfFOQC0k

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 august 2018
Бир кишилик камерага ташланган журналист Муҳаммад Бекжон маҳбуслар билан вентиляция туйнуги орқали илк бор «алоқага чиққан» куни ҳақида ҳикоя ...
13 september 2021
Эри, қайнатаси ва қайноғаси қотилликда гумонланиб тергов қилинаётган, Қашқадарё вилояти Миришкор туманининг Чандир қишлоғида яшовчи Муножат Эгамова бунга уларнинг ...
19 december 2025
Қумқўрғонда 38 яшар хотин Г. О.  маст эрини белкурак билан уриб ўлдирди. Эркак уйдаги оғилхонада боқилган улоқни сотиб,  пулни ...
8 march 2021
Рассом Элсевар Eltuz.com
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...