Асосий мавзулар
12 july 2017

Ўқитувчилар энди баклашка йиғишмоқда

Фарғона вилоятининг барча туманларидаги аксарият мактабларнинг ўқитувчилари баклашка (салқин ичимликлардан бўшаган елим идиш) йиғишга мажбурланмоқда.

«Бизнинг мактабимизга бир кунда 450 та баклашка йиғиш топширилди», – дейди Элтуз мухбири билан суҳбатда Бувайда туманидаги мактаблардан бирининг директори.

Лекин айни шу иссиқ кунларда баклашка топиш қийин. Чунки баъзи кишилар бўш баклашкаларни йиғиб, уни ювиб-тозалаб газсув сотадиганларга пулламоқда. Баъзи мактаб ўқувчилари эса пул топиш мақсадида совуқ чойни шундай баклашкаларга қуйиб бозорларда, автостанцияларда сотмоқда.

«Йиғилган баклашкаларни тумандаги селхозхимия деган ташкилотга яъни қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунандалардан ҳимоя қилувчи қишлоқхўжалик кимё ташкилотига топшириб келаяпмиз», – деб сўзларини давом эттирди суҳбатдош.

Бу баклашкалардан ғўзага тушган қурт учун қопқон сифатида фойдаланилмоқда.

Баклашкани неча кун йиғиш, умумий норма нечта бўлиши ҳақида директор билмаслигини айтди. Чунки бу каби жамоат топшириқларининг аниқ вақти, белгиланган меъёри йўқлигига барча кўникиб қолган.

Ўтган йили, ўқитувчи ва шифокорлар кўсак қуртини қўлда териб олишга сафарбар қилинган эди.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 january 2025
Қашқадарёнинг Китоб туманида туғилиб ўсган 49 ёшли Умид Миралиев бир кун келиб блогер бўлиб ҳақиқатни ëзарман деб ўйлагандир, аммо ...
29 january 2026
Инсоният тарихидаги энг муҳим ихтиролардан бири айнан шу куни расмийлаштирилган. Немис муҳандиси Карл Бенц дунёдаги илк ички ёнув двигателли автомобиль учун ...
20 march 2016
“Диёнат” газетаси Учқўрғон туманилик ҳамқишлоқларини Қозоғистонга олиб бориб, 500 минг тангага сотиб юборган шахс беш йил муддатга қамоқ жазосига ...
21 november 2023
Ўзбекистон Х фактор шоусини ўтказадиган дунëдаги 58 давлатдан бири бўлди. Қадрли мухлислар, бугунги мавзуимиз 19 ноябр куни 12 нафар ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...