Cатира
23 november 2017

Рашидов қурдирган Киночилар уйини Мирзиёев бузмоқда

Тошкент марказидаги Киночилар уйи ва ўндан ортиқ маъмурий бинолар пойтахт ҳокимлиги қарорига биноан бузилмоқда.

«Бинолар ўрнига «ТошбошпланЛИТИ» давлат унитар корхонаси томонидан режаланган “Тошкент-сити” қурилади», деди «Элтуз» мухбири 23 ноябрь куни суҳбатлашган тошкентлик меъмор.

Киночилар уйи (халқ орасида «Дом кино”) 1982 йили киночи Малик Қаюмов ташаббусига асосан, ўша пайтдаги Совет Ўзбекистони раҳбари Шароф Рашидовнинг қўлловида қурилган.

Ўзбекистонда Киночилар уйи зарурлиги ҳақида таниқли артист Юрий Никулин ҳам Рашидов билан учрашув пайтида айтгани эсланади.

Киночилар уйи ўзбек зиëлилари учун ғарб кино мактаби намуналарини томоша қилиш имконини яратган илк маскан сифатида қадрланган.

Бино ичида ҳайкалтарош Азамат Ҳатамов ва Дамир Рўзибоевга оид ҳайкаллар, машҳур керамика устаси Александр Кедрин яратган майолика панно ва СССР давлат мукофоти соҳиби Баҳодир Жалол ижодига мансуб “Абадият элчилари” деган эпик монументал фреска мавжуд. Фреска сграффито (итал. sgraffito) техникасида ишланган бўлиб, алоҳида бадиий қимматга эга.

Бино қурилишида новвотранг Ғазғон мармари ишлатилган.

«Бундай даргоҳнинг, ундаги санъат обидаларининг бузиб йўқ қилинаётгани жуда ачинарлидир», деди «Элтуз» мухбири билан суҳбатлашган ўзбек кинорежиссёри Улуғбек Йўлдошев.

Унинг сўзларига кўра, Тошкентдаги Киночилар уйи ҳар йили ўтказиладиган турли тадбирлар ва фестивалларда дунё санъаткорларини ўзига жалб қилувчи даргоҳ ҳам эди.

«Энди улар қаерга боришсин? Чилонзордаги эски «Ўзбекфильм» павильонигами? Бу кетишда у ерларнинг ҳам бугун-эрта бузилиши тайин», дейди Йўлдошев.

Рассом Туз
Еltuz.com

Тағин ўқинг
26 january 2017
Ўзбекистонда Тошкент шаҳридан ташқари барча ҳудудларда табиий газ ва электр энергияси таъминоти абгор аҳволда экани шу вақтгача ҳаммага маълум ...
11 february 2021
Андижонлик фуқаролардан бирининг айтишича, у бир неча ойдан бери вилоят ҳокими қабулга кира олмаётир. Фуқаро омади чопиб унинг қабулига ...
7 april 2016
Март ойида шундоқ ҳам ўйин-кулгидан бўшамайдиган Ўзбекистон телеканалларининг куни туғди. Бу ёғи 8 март, бу ёғи Наврўз билан бўлиб, ...
26 february 2018
Каламушлар кема чўкаётгани учун эмас, балки уларга қарши курашишга бел боғлагани учун қочиш ҳаракатига тушиб қолди. Бир неча кун ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...