Асосий мавзулар
21 march 2019

Ëқутистондаги масжид қавмига босим қилинди

Россиянинг Ёқутистон республикасида 36 яшар аёлнинг зўрлангани иддаолари ортидан марказий осиёлик мигрантларга, жумладан ўзбекларга қарши митинглар, таҳдидлар, тўқнашувлар авж олди.

«Ўзбекларга, қирғизларга шундай маҳалда босимлар кучаяди. Душанба куни ўтган митингдан кейин ҳам шундай бўлди. Текшир-текширлар кучайди. Савдо нуқталари ёпиб қўйилди», дейди Якутск шаҳрида мева савдоси билан шуғулланувчи Абдулазиз исмли ўзбек муҳожири «Элтуз» мухбирига.

У, шунингдек, маҳаллий аҳоли вакилларидан таҳдидли СМСлар ола бошлаганинини билдирди.

«Бугун иш билан уйга келсам, Wattsappдан тағин хат тушаяпти. Бугунгиси «Ҳалиям қочмадингми?» деган мазмунда. Ундан олдингиси ўзларининг тилида «Ҳали кеч киргани йўқ. Кеч кирса билинади», деганга ўхшаш эди».

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Якутск шаҳрида миллатчиликка оид муаммолар 36 яшар Оксана В. исмли маҳаллий аёл 23 яшар қирғизистонлик йигит томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрлангани ҳақида полицияга ариза бергани ортидан кучайган.

Ёқутистондаги масжид имоми Абдурасул Тожихонов «Элтуз» мухбирига масжидларнинг полиция қўриғида эканлиги ҳақидаги хабарлар унчалик тўғри эмаслигини билдирди.

Унинг айтишича, у имомлик қилаётган масжидга ҳужум бўлмаган, бироқ шаҳардаги масжидга 20 тача бўлиб икки марта бостириб киришган, «воқеага алоқадор шахсларни» топиб беришни талаб қилишган.

17 март куни Якутск шаҳрида 200 нафар атрофидаги маҳаллий аҳоли стихияли намойишга чиқди.

18 март куни мамлакат раҳбарлари иштирокида Якутск шаҳрининг «Триумф» спорт мажмуасида ўтган митингда 5000 дан ортиқ одам қатнашди.

19 март куни Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси ва диаспораси вакилларидан иборат делегация Ёқутистонга бориб, республика раҳбарлари билан учрашди. Бироқ Ўзбекистон расмийлари Ёқутистондаги ўз фуқароларига қарши кучайган миллий таҳдидларга ҳеч бир тарзда муносабат билдиргани йўқ.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 may 2019
«Элтуз» нашри Муҳаммад Бекжоннинг «Қўрқувнинг нариёғида» (Алвидо, Жаслиқ!) иккинчи китоби, 5-қисми аудиоверсиясини тақдим этади. 2005 йилги Андижон воқеаларидан кейин ...
2 march 2024
Термиз шаҳрида уйлари бузилиб, ўрнига янги кўп қаватли уйлардан янги уй ваъда қилинган 200 нафарга яқин фуқаро уч йилдан ...
4 december 2017
Кўп пул ишлаб, машина ва уй олиш учун хотинини фоҳишаликка ундаган ўзбекистонлик эркак жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда 30 ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...