Cатира
3 may 2019

Кремлпараст сайт Ўзбекистонда рус тилига расмий мақом сўради

Ўзбекистонда Москва расмий нуқтаи назарини тарғиб қилувчи Вести.уз сайти  30 апрель куни 18 нафар маданият арбоби имзоси остидаги рус тили мақомини кўтариш ва расман «миллатлараро мулоқот» тили сифатида эътироф этиш ҳақидаги мурожаатни чоп қилди.

Уни имзолаганлар орасида таниқли Ўзбекистон халқ артистлари  Фарруҳ Зокиров, Бернора Қориева ва халқ рассоми Жавлон Умарбеков ҳам бор. 

Мурожаат муаллифлари рус тилига расмий тил мақоми берилиши ўта муҳим аҳамиятга эгалигини билдиришган.

«Рус тили мақоми масаласи – ечилиши лозим ўта долзарб муаммодирки, мамлакатимиз қонунига зарур ўзгаришларни киритиб, иложи борича тезроқ уни умумдавлат мақоми даражасига кўтариш лозим», дейилади мактубда.

Айни мурожаат ижтимоий медиадаги ўзбек сегментини қўзғотди. Аксарият ғазабланаётганлар рус тилининг шусиз ҳам расмий мақомга эгалигини билдиришмоқда.

«Аксинча, ўзбек тили давлат ҳимоясига муҳтож. Давлат тили тўғрисидаги қонун амалда умуман ишламайди. Ўзбекистонда ўзбек тили мақоми ҳақиқий давлат тили мақомига кўтарилмагунча, Ўзбекистон Россия соясидаги давлат бўлиб қолаверади. Бу стратегик жиҳатдан мамлакат суверенитети учун хавф. Тилни ҳимоя қилиш миллатчилик эмас. Тил – давлат рамзи, суверенитет рамзи. Уни албатта ҳимоя қилиш керак!», дея изоҳ қолдирда фейсбук юзерларидан бири. 

Ўзбекистон ҳали Совет Иттифоқи таркибида бўлган 1989 йилнинг 21 октябрида кўп минг кишилик норозилик намойишлари ортидан  ҳукумат “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилган ва ўзбек тилига давлат мақоми берилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 november 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 13-қисми Америкада чоп этилган «Ўзбек карвони» антологиясига киритилмаган шоирлар ...
21 july 2025
«Бухоронефтегазпармалаш»да миллиардлик коррупция можароси юзага келди. Жамият раҳбарияти 2,85 миллиард сўм маблағни соҳта шартномалар воситасида ўзлаштириб юборган. Дастлаб «KOGON ...
4 january 2020
Денгизда шамол кўтариларкан, бу шамол кимнингдир елканини шишириб манзилига элтади. Кимнингдир кемаси эса шамолга чидай олмай ғарқ бўлади.  Кейинги бир ой ичида 68 ...
14 september 2016
Немис ОАВларида Ўзбекистон президенти вафотига оид эълон қилинган мақолаларда, асосан, Каримовнинг қаттиқўлликка асосланган узоқ йиллик ҳукмронлигининг зиддиятли мероси, бу ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...